UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Хоразм ФА" 2:0 (онлайн ҳисоб)  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  1 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  5 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   0 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  1 16:16ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида МТЖнинг ЖЧ саралаши ва U-17 термасининг мундиалга тайёргарлиги муҳокама этилди  2 15:52Остон Ўрунов: "Ўтган мавсумдан сўнг етарлича дам олмаганим ва тиғиз тақвим туфайли мукаммал жисмоний ҳолатга кира олмадим"  7 15:27Кака Бразилия терма жамоасида Карло Анчелоттига ёрдам бериш истагини билдирди  3 14:59Ҳимояда ҳеч қандай муаммо бўлмайди. "Реал"нинг 4 нафар ҳимоячиси КЖЧда иштирок этиши мумкин  1 14:35Аббос Файзуллаев кечаги хатоси учун ЦСКА мухлисларидан кечирим сўради  10 14:08Агент Клоппнинг "Рома"га тайинлови масаласида баёнот берди  3 13:44ЎФА вакиллари "Шўртан" футбол академиясида бўлди  0 13:25"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  9 13:10Ёзда эркин агентга айланадиган АПЛ футболчилари  6

Олий лига: Сенсацияларга бой бошланган 5-турдан кейин ким пешқадам бўларкин? Янгиликлар

Олий лига: Сенсацияларга бой бошланган 5-турдан кейин ким пешқадам бўларкин?

Ўзбекистон Олий лигасининг 5-туридан ўрин олган иккита учрашув кутилмаганда сенсацион натижалар билан якунланди.


Ғузорда мураббийни истеъфога чиқарган "Шўртан" амалдаги чемпион ва янги мавсумда мағлубият нималигини билмай келаётган пешқадам "Локомотив"ни ишончли тарзда таслим этишга эришди.

Бу куннинг ягона кутилмаган натижаси бўлиб қолмади. Бироз ўтиб эса Тошкентда "Бунёдкор" жамоаси ўз тарихида илк маротаба "Қизилқум"га ютқазиб қўйди.



Олий лига ўйинлари жорий мавсумда ўзгача руҳда бошланди. Дастлаб "Динамо"нинг эйфорияси, "Пахтакор"нинг очко йўқотишлари, "Бунёдкор"нинг нурсиз учрашувлари ҳамда турнир жадвалидаги мавқеи янада ёмонлашгани, "Локомотив"ни Ғузорда тўхтатилишини кўпчилик кутмагани аниқ. Бу эса чемпионатимизга бўлган қизиқишни, интригани янада ошираётгани аниқ.
Турнир жадвалининг ҳозирги онлайн ҳолатига назар соладиган бўлсак, ажойиб кўринишга гувоҳ бўламиз.

Айни пайтда "Локомотив", "Насаф", "Динамо" ҳамда "Машъал" жамоалари бир хил 9 очкодан мавжуд. Ушбу жамоалар биринчи ўринни бўлишиб туришибди. Улардан кейинги поғоналарда бораётган "Навбаҳор" ҳамда "Қўқон-1912" жамоаларида эса 7 очкодан бор.
Эртанги учрашувлардан кейин ушбу жамоалардан исталгани якка пешқадамга айланиши ёки бўлмасам қўшпешқадамлар кўпайиши эҳтимоли юқори.

Қўқонда бўладиган "Қўқон-1912" - "Динамо" ўйинига бўлган қизиқиш ўзгача. Чунки ушбу тўқнашувда қайси бир жамоа ғалаба қозонган тақдирда, турнир жадвалида якка пешқадамга айланиш имконияти йўқ эмас. Бунинг учун "Насаф" эртага Олмалиқда очко йўқотиши талаб этилади.
Наманганда ўтадиган беллашувда ҳам жамоалар пешқадамлик учун курашишлари табиий. "Навбаҳор" - "Машъал" қарама-қаршилиги ҳам турнинг марказий баҳсларидан бири бўлиши шубҳасиз. Бу ерда ҳам ютган жамоанинг биринчи ўринга чиқиб олиш эҳтимоли мавжуд.

Кумиков қўли остида ўйнаётган "Олмалиқ"нинг ишлари эса юришмаяпти. Жамоа ҳозиргача ғалаба нималигини билмай келмоқда. Эртага Кумиков Олмалиқда ўзининг собиқ жамоаси "Насаф" устидан ғалаба қозонишга, аутсайдерлар ҳудудидан узоқлашишга уриниб кўради. Уларнинг бошқа чораси ҳам йўқ. Акс ҳолда бу ўйин Кумиков учун охиргиси бўлиши ҳам мумкин.
"Насаф" эса "Локомотив"нинг Ғузордаги қоқилишидан унумли фойдаланиб қолишга, турнир жадвалининг энг юқори чўққисига чиқиб олишга бор кучини сарф этиши аниқ.
Рўзиқул Бердиев ўзининг мураббийлик фаолиятини Кумиковга ёрдамчи сифатида бошлагани ва энди улар майдонда қарама-қарши келишларини кузатиш ҳам қизиқарли бўлади.

Даврон Файзиевнинг "Сўғдиёна"си эса ўтган турда "Бунёдкор"ни анча қийнаб қўйган "Обод"ни синовдан ўтказади. Бу тўқнашув мезбонлар учун ҳам яхшигина синов бўлишини унутмаслик керак. Рауф Инилеевнинг катта футболга қайтиши "Обод"ни ўйинига мазмун, тезлик қўшди.

Навоийдаги муваффақиятдан кейин "Бухоро" бу гал ишлари юришмаётган Фёдоровнинг "Нефтчи"сини қабул қилади. Бухородаги беллашув ҳам қизиқарлилиги ҳамда принципиаллиги билан ажралиб туради. Жамоалар муҳим 3 очко учун майдоннинг ҳар бир қаричида аёвсиз "жанг" қилишларига шубҳа йўқ.

Колосовскийни истеъфога чиқарган ва эски қадрдон Равшан Ҳайдаровни жамоага қайтарган "Пахтакор" эса "Металлург"ни қабул қилади.
Мураббий алмашуви жамоага қандай таъсир кўрсатишини эса эртага томоша қиламиз.

Эртанги беллашувлар ичидан алоҳида бир ўйинни ажратиб кўрсатиш қийин. Барча учрашувларга бўлган қизиқиш жуда катта. Ўйинлар қиймати ҳам анча юқори. Ҳар бир очко исталган жамоа учун олтинга тенг, десак муболаға бўлмайди.

Чемпионатимизга интрига қайтгани рост бўлсин!
Энди стадионларимизга мухлислар қайтишса анча зўр иш бўларди. Футболимизни чиройи ва шиддатини белгилаб берувчи асосий омил бу трибуналарни тўлдирадиган ишқибозлар саналади.

Эртага стадионларимизда ажойиб муҳитни яратишда Сиз азиз футбол мухлисларининг хизмати катта бўлишига ишонамиз!


Қизиқ, эртанги ўйинлардан кейин турнир жадвалида ким якка пешқадам ёки қўш пешқадам бўларкин? "Насаф"? "Машъал"? "Динамо"? "Навбаҳор"? "Қўқон-1912"ми?

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика