UZ

Сўнгги янгиликлар

10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  13 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6

Олий лига. Насимовнинг ягона голи "қалдирғочлар"га ғалаба келтирди Янгиликлар

Олий лига. Насимовнинг ягона голи "қалдирғочлар"га ғалаба келтирди

Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ


- Учрашувнинг 8-дақиқасида "Металлург" таянч ярим ҳимоячиси Дониёр Одилов тўпни Даврон Каримуловга узатган пайтда Элдор Шомуродов чаққон ҳаракат қилиб тўпни ундан олиб қўйди ва Насимовни ҳужумга чорлади. Баҳодир Насимов эса дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан дарвозани ишғол этди - 1:0.

Ўйин хавфли вазиятлар бой тарзда кечмаяпти. Жамоалар асосан майдон марказида ҳаракатланишмоқда. "Металлург"нинг майдон марказида тўп узатишда йўл қўйган кўпол хатосини ҳисобга олмаса, меҳмонлар ҳимояда ишончли ўйнашмоқда. "Бунёдкор" эса катта куч билан олдинга ўтаётгани йўқ. Лушан жамоаси асосан позицион ҳужумларга таянган ҳолда ўйнамоқда.

"Металлург" беллашувнинг 28-дақиқасида мувозанатни тиклаш учун ажойиб имкониятга эга бўлганди. Аюбхон Нўъмоновнинг чамаси 15 метрлар масофадан дарвоза томон тепган зарбаси тўғри Зуҳуровнинг қўлига бориб тушди.

Танаффусга жамоалар 1:0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда устунлик асосан "Металлург" жамоаси тарафида бўлди. Аммо яратилган вазиятларни голга айлантиришда меҳмонларга аниқлик етишмади. "Бунёдкор" эса асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнади.

Шу тариқа "Бунёдкор" жамоаси Баҳодир Насимовнинг ягона голи эвазига муҳим 3 очкони қўлга киритди.


«Бунёдкор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) 1:0
28 октябрь 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони, 541 томошабин.
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Х. Шодмонов (Бухоро), Р. Шояхметов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Гол: Баҳодир Насимов (8, Шомуродов)

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов (21.Сардор Азимов, 76), 14.Баҳодир Насимов (11.Шаҳзодбек Нурматов, 78), 16.Дилшод Аҳмадалиев, 17.Достон Ҳамдамов, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 21.Сардорбек Азимов, 23.Шохрух Гадоев, 77.Виктор Карпенко

"Металлург": 32.Суҳробжон Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов (6.Дилмурод Каримов, 46), 13.Жавоҳир Эсонқулов (21.Сардор Расулов, 75), 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёз Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 40.Исломжон Қобилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов (77.Саиджон Абдужабборов, 85)
Захира: 91.Зафар Сафоев, 6.Дилмурод Каримов, 9.Фарҳод Номозов, 11.Фаррух Шотурсунов, 21.Сардор Расулов, 23.Шерзод Жалилов, 77.Саиджон Абдужабборов.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Одилов (30), Сато Минори (45)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика