

Чемпионатнинг тахмин қилиб бўлмас ўйинларга бой ўтаётгани эса мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлади. Хусусан, Самарқанддаги «Динамо» ўйингоҳи жорий мавсумдаги ҳар ўйинда мухлислар билан тўлиб тошмоқда.
Олий Лига 8-тур учрашувлари якунларига биноан, бу сафар ҳам самарқандлик мухлислар ўйингоҳга ташриф буюриш бўйича пешқадам бўлишди. Жумладан, «Динамо» - «Сўғдиёна» (2:2) учрашувида «Динамо» марказий ўйингоҳида 12 805 томошабин ташриф буюрган. Бу 8-турда энг кўп томошабин тўпланган баҳсга айланди.
Эътиборлиси, бунга қадар ҳам Самарқандда ўтган «Динамо»нинг «Шўртан», «Навбаҳор», «Бухоро»га қарши учрашувлари ҳам турнинг энг кўп томошабин тўплаган ўйини бўлган эди.
Олий Лига. 8-тур ўйинларидаги мухлислар ташрифи:
«Динамо» – «Сўғдиёна» – 2:2. Самарқанд, 12 805 томошабин.
«Қизилқум» – «Насаф» – 1:1. Навоий, 7538 томошабин.
«Шўртан» – «Қўқон-1912» – 2:3. Ғузор, 3517 томошабин.
«Машъал» – «Бунёдкор» – 1:0. Муборак, 2896 томошабин.
«Пахтакор» – «Навбаҳор» – 1:0. Тошкент, 1552 томошабин.
«Металлург» – «Бухоро» – 1:2. Бекобод, 1429 томошабин.
«Нефтчи» – «Олмалиқ» – 1:1. 1250 томошабин.
«Локомотив» – «Обод» – 7:0. 515 томошабин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 7-турда энг кўп томошабин йиғилган ўйин Наманганда «Навбаҳор» - «Шўртан» (1:0) ўйинида қайд этилиб, баҳсда 12 705 томошабин ташриф буюрганди.
«Динамо» клуби матбуот хизмати.



