UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 00:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Олий лига. 29-тур. "Локомотив", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"дан ғалабалар Янгиликлар

Олий лига. 29-тур. "Локомотив", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"дан ғалабалар

Теглар :  Олий лига29-тур
Бугун олий лиганинг 29-туридан ўрин олган 3та ўйин бўлиб ўтди.

Тошкентдаги ўйиннинг 21-дақиқасида Йўлдошевнинг пасидан сўнг Олег Зотеев ҳисобни очди - 1:0. Баҳснинг 36-дақиқасида Зотеевнинг тўп узатишидан кейин Садриддин Абдуллаев дарвозанинг узоқ юқори бурчагини аниқ нишонга олиб гол урди - 2:0.

 

Учрашувнинг 65-дақиқасида Марат Бикмаев ўз номини таблога ёздириб қўйди - 3:0. Баҳснинг 87-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов мавсумдаги ўзининг навбатдаги голини урди - 4:0.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Зоҳид Абдуллаев ҳисобни қисқартирди - 4:1.


14:00 - «Локомотив» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) 4:1
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Голлар: Олег Зотеев 21, - 1:0 (Бобур Йўлдошев). Садриддин Абдуллаев 36, - 2:0 (Олег Зотеев). Марат Бикмаев 68, - 3:0. Темурхўжа Абдухолиқов 87, - 4:0 (Икром Алибоев). Зоҳид Абдуллаев 90, - 4:1. 

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 5.Кахи Махарадзе, 13.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев, 71.Артур Геворкян (10.Марат Бикмаев, 51), 17.Салим Мустафоев (37.Шерзод Файзиев, 69), 7.Садриддин Абдуллаев (22.Санжар Шоаҳмедов, 58), 28.Икром Алибоев, 4.Бобур Йўлдошев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 18.Темур Кападзе
Захира: 1.Игнатий Нестеров, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 29.Қувондиқ Рўзиев.

"Металлург": 32.Суҳроб Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов (27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 61), 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов (9.Фарҳод Намозов, 70), 13.Жавоҳир Эсонқулов, 14.Даврон Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов
Захира: 91.Зафар Сафоев, 11.Фаррух Шотурсунов, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Улуғбек Худойбердиев, 23.Шерзод Жалилов,

Четлатиш: Икром Алибоев 89 (2СК)


Олмалиқдаги ўйиннинг 9-дақиқасида Машариповга нисбатан мезбонлар жарима майдонида қўполлик ишлатишди ва пенальти белгиланди. Исматуллаев тепган тўпни Акмал Ортиқов қайтарди. Қайтган тўпни Акбарнинг ўзи ноаниқ тепди. Кейинги дақиқада Яхшибоевнинг зарбаси устундан қайтди. Ҳакимов ҳимоячилардан чаққонроқ ўйнаб, ҳисобни очди - 0:1.


15:00 - «Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:1
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Гол: Жасурбек Ҳакимов 10, - 0:1.

"Олмалиқ": Акмал Ортиқов, Саидкомил Акбаров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Мўйдин Мамазулунов (Темур Усмонов, 46), Зоҳир Пиримов, Дониёр Исмоилов, Муҳаммад Исаев (Отабек Валижонов, 72), Достон Абдураҳмонов (Дониёр Усмонов, 20), Ойбек Нурбоев, Хуршидбек Мухторов
Захира: Умид Хонимқулов, Суннатилла Абдуллажонов, Қадамбой Нурметов, Мирзамуродов

"Пахтакор": Александр Лобанов, Станислав Андреев, Камолиддин Тожиев, Аднан Ораховац, Жамшид Болтабоев, Акбар Исматуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, Жасурбек Яхшибоев (Суҳроб Нуруллоев, 46), Жамшид Искандеров (Владимир Козак, 72), Жасурбек Ҳакимов (Андрей Сидоров, 64).
Захира: Ботир Эргашев, Аббос Отахонов, Григорий Аҳмедов, Темур Толипов,


Ғузордаги ўйиннинг 13-дақиқасида Жавоҳир Сидиқов узоқдан супер зарба билан ҳисобни очди  - 0:1. Ҳакам томонидан қўшилган дақиқаларда Баҳодир Акрамов меҳмонларнинг иккинчи голини урди - 0:2.

15:00 - «Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 0:2
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 13, - 0:1. Баҳодир Акрамов 90+1, - 0:2.

“Шўртан”: 93.Алибек Туропов 3.Хасанбой Эргашев 6.Аббос Амонов 7.Олимжон Каримов 8.Суннатилла Мамадалиев 9.Игорь Таран (50.Севдиёр Ҳамроқулов, 89) 11.Зафар Полвонов 14.Умарбек Эшмуродов 18.Элдор Бойматов 19.Маъруфжон Муродов (17.Ғулом Раҳмонов, 64) 48.Вусол Магеррамов (25.Асрор Алиқулов, 88).
Захира: 16.Акмал Рахимов 20.Шахзодбек Хурсанов 27.Элёр Тоғаев 30.Нурали Падаров .

“Қўқон-1912”: 12.Азиз Ашуров 5.Жалил Кимсанов 14.Авазхон Маматхўжаев 17.Азиз Тўхтабоев (15.Маъруф Зокиржонов, 46) 26.Ойбек Рустамов 55.Дарко Гожкович 70.Собир Ҳамидов (6.Баҳодир Акрамов 62), 75.Иброҳим Раҳимов 83.Никола Валентич 90.Суҳроб Бердиев 99.Жавоҳир Сидиқов.
Захира: 1.Руслан Матниязов 4.Миржалол Қурбонов 22.Ориф Мамажонов 49.Шоҳруҳ Холматов 89.Миртўра Акбаров.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика