Олий Лига 13-тур дисквалификациялари

Aslanov Jasurbek
12 июн 2017
Олий лиганинг 13-турини ўтказиб юборадиган футболчилар номи маълум бўлди.

Сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги боис “Насаф” ҳужумчиси Драган Черан, “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов ҳамда “Динамо”нинг икки нафар футболчиси – Дамир Низанов ва Абдужамол Исроилов Олий Лига 13-тур учрашувларини 4 футболчи ўтказиб юборади.

Ёшлар Лигасида дисквалификация туфайли “Қўқон-1912” аъзоси Дониёржон Тулашев бўлажак ўйинда майдонга туша олмайди.

Олий Лига

Драган Черан (“Насаф”)

Азим Аҳмедов (“Пахтакор”)

Дамир Низанов (“Динамо”)

Абдужамол Исроилов (“Динамо”)

Ёшлар Лигаси

Дониёржон Тулашев (“Қўқон-1912”)


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfl.uz