UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  269 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  6 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  40 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида

Футболда кўпроқ гол урадиган ҳужумчилар, голлардан сақлаб қолган дарвозабонлар диққат марказига кўпроқ тушади.

Аммо, майдонда "қора" ишни бажарувчи позиция вакилларига ҳар доим ҳам эътибор марказида бўлавермайди. Улар кўринмас иш қилсаларда, жамоанинг асосий "мияси" ҳисобланади. Кеча 2022 йилнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Абдурауф Бўриев "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим бўлаги сифатида ютуқларга муносиб улуш қўшди. 


— Йил рамзий терма жамоасига кирганимдан хурсанд бўлдим. Ичимда қандайдир рамзийга тушаман, деган ҳиссиёт бор эди. Тўғри бу чизиқда рақобат кучли. Лекин бундан қўрқмаслик керак. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

— Позициямга келсак, биринчи навбатда жамоамга фойдам тегишини истайман. Тўғри позициям ташқаридан қараганда кўзга кўринмайдиган. Бироқ асосий вазифани бажариб беради. Ҳужумни ҳам, ҳимояни ҳам назорат қиладиган нуқта ҳисобланади. 


— Жорий йилги мусобақаларнинг ҳар биридан тажриба олдим. Фикримча, Осиё чемпионати кўпроқ нарса берди. Чунки халқаро ўйин доим қийин кечади. Масъулияти ҳам юқори бўлади. 

— Испаниялик Серхио Бускетсга ўхшатишади. Менимча, ҳар бир футболчи ёшлигида Месси ёки Роналдуга мухлислик қилган. Шулар орасида мен футболни тушуна бошлаганим сари Бускетс ва Хавини кузатганман. Улар кумирларим. 

— Жаҳон чемпионатида иккита терма жамоага мухлислик қилмоқдаман. Улар Аргентина ва Испания. Месси жамоаси ўз ўйинини секин тиклаб олмоқда. Бу терма жамоа кейинги босқичга чиқади, деб ўйлайман. Испания - Германия, зўр ўйин бўлади. Немисларга айни пайтда ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Нима ҳам дердим, кучлиси ғалаба қозонсин.


— Кейинги режаларим "Олимпик" билан боғлиқ. Юртимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан кейин хориж жамоалари, Европа, Осиёдан ҳам таклифлар келиб тушди. Аммо ҳозир "Олимпик"да қолишга қарор қилдим. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика