UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  1 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2

Олимпиадада иштирок этадиган футболчиларнинг ёши ўзгартирилди Янгиликлар

Олимпиадада иштирок этадиган футболчиларнинг ёши ўзгартирилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари 2021 йилга кўчирилганлиги муносабати билан эркаклар ўртасида олимпия футбол турнири иштирокчиларининг энг катта ёшини ўзгартиришга қарор қилди.

ФИФА қоидалари бўйича олимпия терма жамоалари аъзоларининг энг катта ёши анъанага кўра 23 ёш деб белгилаган. Олимпия ўйинлари бир йилга сурилиши муносабати билан бу ёш эндиликда 24 ёш деб белгиланган.

Маълумки, Халқаро олимпия қўмитаси Токиодаги Олимпия ўйинларини 2021 йилга кўчирди. Токио губернатори Юрико Коикэ ушбу мусобақлар “Токио-2020” номини сақлаб қолиши тўғрисида баёнот берган. 2021 йилди Токио Олимпиадаси 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтиши белгиланди.

Токио Олимпиадасининг футбол бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақаларида 16 жамоа иштирок этади. Ҳозирги пайтда ушбу турнирда иштирок этадиган 14 жамоа – Бразилия, Аргентина, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Австралия, Германия, Франция, Испания, Руминия, Янги Зеландия, Миср, Кот-д’Ивуар ва Жанубий Африка Республикаси аниқланган. Яна икки жамоа Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари (КОНКАКАФ) зонасида аниқланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика