UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  1 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  3 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  6 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

Олий лига-2014. 1-турда сенсация кўрамизми? Янгиликлар

Олий лига-2014. 1-турда сенсация кўрамизми?

Бугундан орзиқиб кутилган навбатдаги миллий чемпионатимиз старт олади.
Бугуннинг ўзида олтита ўйин бўлиб ўтади. Аслида еттита бўлиши керак эди, бироқ Олмалиқда янги стадион очилиши муносабати билан “Олмалиқ” – “Металлург” баҳси эртага қолдирилган. Хўш, 1-турда сенсация, яъни кутилмаган натижа гувоҳи бўламизми? Қуйида ўйинларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

15 март (шанба)
16:30. “Бухоро” – “Нефтчи”

Ҳар икки жамоа мавсумни янги мураббий бошчилигида бошлайди. Ўйин “Вобкент”даги стадионда бўлиб ўтади. Баҳсни Валентин Коваленко бошқариб боради. Охирги марта ўтган йил “Бухоро” ўз майдонида кичик 1:0 ҳисобда ғалаба қозонган. Бу сафар эса “Нефтчи” ютиб кетиши мумкин.
Тахминий ҳисоб – 1:2

15:30. “Навбаҳор” – “Локомотив”
Бу иккала жамоа ҳам жорий чемпионатни янги мураббий бошчилигида бошлайди. Учрашув бош ҳаками – Ҳасан Рўзиев. Ўтган йил “Навбаҳор” ўз майдонида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган. Лекин бу сафар “Локо”нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.
Тахминий ҳисоб: 0:2

17:30. “Насаф” – “Динамо”
Бу жамоаларда бош мураббий ўзгаргани йўқ. Ўйинни Равшан Эрматов бошқаради. Ўтган йил “Насаф” ўз уйида “Динамо”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган. Бу гал ҳам қаршиликларнинг имконияти баланд бўлса керак.
Тахминий ҳисоб – 2:0

16:00. “Сўғдиёна” – “Машъал”
Ўйин Зоминдаги стадионда ўтказилади. Бош ҳакам – Владислав Цейтлин. Охирги марта 2011 йили “Сўғдиёна” ўз уйида “Машъал”га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйган. Бу сафар томонлар дуранг қайд этишлари мумкин.
Тахминий ҳисоб – 1:1

17:00. “Бунёдкор” – “Қизилқум”
“Бунёдкор” стадиони майсаси ҳалиям тайёр бўлмагани учун ўйин “Пахтакор”да бўлиб ўтади. Бош ҳакам – Илгиз Танташев. Ўтган йил “Бунёдкор” Тошкентда рақибини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу гал ҳам “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келиши мумкин.
Тахминий ҳисоб – 3:1

16:30. “Андижон” – “Пахтакор”

Андижонда жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Ҳар иккала жамоа учун янги мавсумдаги илк расмий ўйин бўлади. Ўйинни Олим Толибжонов бошқариб боради. 2012 йил Андижонда бўлиб ўтган баҳсда “Пахтакор” 4:2 ҳисобида ютиб кетган. Бу сафар ҳам омад тошкентликлар томонида бўлса керак.
Тахминий ҳисоб – 1:2

16 март (якшанба)
17:00. “Олмалиқ” – “Металлург”

Эртага Олмалиқда янги мавсум бошланади. Шу билан бирга янги қуриб битказилган стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Олмалиқ” ҳозир жуда кўтаринки кайфиятда. Учрашув бош ҳаками Темур Тўхтасинов. Ўтган йилги беллашувда “Олмалиқ” рақибдан 2:1 ҳисобида устун келганди. Бу йил ҳам дастлабки беллашувда Игорь Шквирин шогирдлари зафар қучишлари мумкин.
Тахминий ҳисоб: 2:0.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика