UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Бобир Абдихолиқов: "Нефтчи"га ўтганим йўқ"  2 18:09"Рома" — "Болонья". Таркиблар маълум  3 18:07"Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:02Расман: Остон Ўрунов МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинларида иштирок этмайди  5 17:30Суперлига. "Андижон" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:23"Насаф" Ўзбекистон чемпиони совринини қабул қилиб олган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 17:05РПЛ. ЦСКА 84-дақиқада урилган гол эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Файзуллаевдан ассист  5 16:34"Спартак" — "Акрон". Шерзод Эсанов захирада  0 16:00ҚПЛ. "Қайрат" ва Йўлдошев — Қозоғистон чемпиони!  2 15:58ҚПЛ. "Ордабаси" ўз уйида "Елимай"дан устун келди, Умаров 77 дақиқа ўйнади  1 15:4737 ёшли Бабел фаолиятини якунлаганини эълон қилди. "Ливерпуль" собиқ ўйинчиси хайрлашув фильмини чиқаради  2 15:15"Манчестер Юнайтед" қишда "Ювентус" футболчисини харид қилмоқчи  1 15:00Ўзбекистон МТЖ асосий футболчиси Қатар ва КХДР билан ўйинларда майдонга туша олмайди   20 14:47Эшитдик-да! "Насаф" футболчиларига чемпионлик учун автомобиль берилади  7 13:20"Насаф" чемпионлигининг сири нимада?  15

Олий лига. 1-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 1-тур рамзий терма жамоаси

12 ва 14 март кунлари олий лигада 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бунда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилганидан хабарингиз бор.
Хусусан, "Машъал"нинг сафарда "Навбаҳор"ни, яна олий лигага қайтган "Қўқон-1912"нинг эса "Динамо"ни мағлуб этиши кутилмаган воқеа бўлди. Бундан ташқари, амалдаги чемпион "Пахтакор" ўз майдонида "Олмалиқ" билан дуранг ўйнади. "Локомотив" эса Бекободда "Металлург" қаршилигини енга олмади.



Биз сайтимиз одатига мувофиқ 1-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Рамзий термадан "Металлург", "Олмалиқ", "Машъал", "Шўртан", "Насаф", "Бунёдкор", "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва "Қизилқум" футболчилари жой олишди. Айрим сабабларга кўра, "Бухоро", "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Динамо", "Навбаҳор", "Локомотив" ва "Андижон" клубларидан 1-тур рамзий термасига ҳеч ким киритилмади.

ДАРВОЗАБОН
Суҳроб Султонов ("Металлург")

ҲИМОЯЧИЛАР
Мирғиёс Сулаймонов ("Металлург")  
Адриан Кашкавал ("Олмалиқ")
Дарко Станоевич ("Шўртан")
Жаҳонгир Жиямуродов ("Машъал")



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Артур Геворкян ("Насаф")
Шакер Зуаги ("Бунёдкор")
Жамшид Ҳасанов ("Машъал")
Ориф Мамажонов ("Қўқон-1912")
Акмал Холматов ("Нефтчи")

ҲУЖУМЧИ
Баҳриддин Ваҳобов ("Қизилқум")

Бош мураббий: Игорь Шквирин ("Олмалиқ")



Олий лиганинг илк турини ўз майдонида ўтказган "Металлург" чемпионликка даъвогар "Локомотив"ни қабул қилиб, дурангга эришди. Бу ўйинда мезбонлар сафида дарвозабон Суҳроб Султонов яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, Мирғиёс Сулаймонов ҳам ижобий таассурот қолдирди.

"Олмалиқ"нинг "Пахтакор"га қарши кечган баҳсида эса марказий ҳимоячи Адриан Кашкавал ажралиб турди. У кўплаб вазиятларда рақиб ҳужумини бартараф этди. "Шўртан" таркибига бу йил қўшилган сербиялик Дарко Станоевич "Нефтчи" дарвозасига тўп киритган бўлса, бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна "Машъал"га қайтган Жаҳонгир Жиямуродов биринчи учрашувдаёқ жамоага киришиб кета олди.

"Насаф" етакчиси Артур Геворкян яна ўз маҳоратини кўрсатишни бошлади. Туркманистонлик футболчи "Андижон" дарвозасига иккита тўп киритишдан ташқари, учинчи голда жамоадошига тўпни аниқ етказиб берди. Тунислик Шакер Зуаги "Бухоро" билан кечган беллашувда ўзини кўрсатди. "Машъал"нинг тезкор футболчси Жамшид Ҳасанов эса муборакликларнинг сафарда ғалаба қозонишига муносиб ҳисса қўшди.



Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтган "Қўқон-1912" сафарда "Динамо"ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Бу ўйинда Ориф Мамажонов ўзини кўрсата олди. "Нефтчи" таркибида эса Акмал Холматов яхши ҳаракат қилди. 1-турда "Сўғдиёна" билан баҳс олиб борган "Қизилқум" йирик 4:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда Баҳриддин Ваҳобов учта гол уришнинг уддасидан чиқди ва бу йилги чемпионатнинг илк хэт-трик муаллифи бўлди.

Тур рамзий терма жамоасига бош мураббий сифатида "Олмалиқ" устози Игорь Шквиринни танладик. Негаки "Олмалиқ" амалдаги чемпион уйидан дуранг билан қайтди. Қолаверса, шу куни "Олмалиқ" ўйинни асосий таркибда саккиз нафар янги футболчи билан бошлаган бўлишига қарамай, йигитлар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Игорь Шквирин эса жорий мавсум кучли жамоани юзага келтирса ажаб эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика