UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  0 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  11 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   4 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0

Олег Тюлькин: «Самарқандлик минглаб мухлислар олий лигага муносиблар» Янгиликлар

Олег Тюлькин: «Самарқандлик минглаб мухлислар олий лигага муносиблар»

«Динамо» - «Локомотив» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин иштирок этди.

«Афсуски, муҳим ўйинда йирик мағлубиятга учрадик. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. Бугун икки томон учун ҳам очколар жуда зарур эди. Рақибимиз савия жиҳатдан биздан бир бош устун эканлиги гувоҳи бўлдик. Ўйин давомида ҳисоб 1:3га айланганидан кейин йигитларнинг руҳий ҳолати тушиб кетди. Таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўнглашга интилдик, аммо вазиятлар яратиб, улардан фойдаланишда оқсадик.

Савия жиҳатдан рақибларимиз кучли таркибга эга. Айтайлик, ўйин бошида Абдумалик Абдуллаев яккама-якка вазиятда Нестеров дарвозасини ишғол эта олганида ўйин умуман бошқача кечарди. Кўп ўтмай, худди шундай вазият Марат Бикмаевда бўлди, у эса дарҳол битта зарба билан вазиятни голга айлантирди. Бу футболчининг савиясидан дарак. Аднан Ораховац гол урганидан кейин курашга қўшилдик, аммо рақибнинг учинчи голи яна ўйинни қийинлаштирди. Уларни чемпионлик билан табрикламан.


Самарқандда футболни севишади. Самарқандлик минглаб мухлислар Олий Лигага муносиблар.


Жароҳати боис ҳимоячимиз Раду Рогакнинг бизга ёрдам бера олмагани ҳам майдонда билинди. Дарвозабонимиз Темур Жўраев ҳам бугун таркибда йўқ эди. Сўнгги ўйинда ҳам «Машъал»га қарши баҳс осон кечмайди.

ПФЛнинг қароридан кейин карахт аҳволга тушгандик. 12-ўрин билан лигада қолмаслик жуда аламли бўлади. Шу боис, клуб ПФЛ талабларини бажаришга киришган. Ҳар ҳолда ҳар қандай ўринда бўлмайлик, стадионимиз мухлислар билан гавжум бўлади. Сабаби Самарқандда футболни севишади. Самарқандлик минглаб мухлислар Олий Лигага муносиблар. Ҳар ҳолда футбол энг аввало мухлислар учун эканлигини унутмайлик.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика