UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  0 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  0 21:46Нойер қайтмоқда  2 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  7 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  34 18:39"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди  4 18:13АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  3 17:50Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Сурхон" U-21'дан устун келди  3 17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  5 17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  1 16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  3

Олег Корниенко: "Футболчимизнинг майдондан четлатилиши ўйинни "синдирди" Янгиликлар

Олег Корниенко: "Футболчимизнинг майдондан четлатилиши ўйинни "синдирди"

“Бухоро” – “Андижон” (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида жамоамиз ёрдамчи мураббийи Олег Корниенко иштирок этди.

-  Биринчи навбатда “Бухоро” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Учрашув бошиданоқ ўйин тизгинини йўқотдик, омадсиз бошладик. Натижада бирин-кетин иккита гол ўтказиб юбордик. Бунинг устига биринчи бўлимда футболчимизнинг майдондан четлатилиши ўйинни “синдириб” қўйди. Иккинчи бўлимда ўйинни бироз тартибга солдик. Четлатилишдан сўнг ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ҳужумда ишларимиз ўхшамади. Бугун қанотларда ҳам аниқлик етишмади.

Четлатишга келсак, буни кўриб чиқиш лозим. Богдан Миличга нисбатан ҳам шундай қўполлик бўлганди. У ерда фақат сариқ карточка билан чекланди. Бизга эса қизил кўрсатди. Ўша ҳолатда 100 фоиз қизил карточка бор эди, дея олмайман. Аммо ҳакам қизилни кўрсатдими, демак...

Пенальти бўлган вазиятларга тўхталсам, дастлабкисида бор эди. Қанотдан ҳужум уюштирилган пайтда футболчимиз оёғини қўйганди. Эҳтиёткорроқ ўйнаш лозим эди. Иккинчисида эса Илҳом Алижонов рақибига яқинроқ туриши керак эди. Ҳеч қиси йўқ, ишлашда давом этамиз. Яна иккита тур ўйинлари бор. Чемпионатни ишончли тарзда якунлаймиз. Яна бир бор “Бухоро” клуби ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика