UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  77 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  36 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

ОКМКга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этган ҳамда гуруҳда Бензема билан тўқнашишини тўғри топган Рубен Санчес билан интервью Янгиликлар

ОКМКга ОЧЛ йўлланмасини тақдим этган ҳамда гуруҳда Бензема билан тўқнашишини тўғри топган Рубен Санчес билан интервью

Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичида "Ал Араби" дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, жамоасини гуруҳ босқичига чиқишига ҳисса қўшган испаниялик ҳужумчи Рубен Санчес сайтимизга интервью берди.

- ОЧЛ саралаш босқичи доирасидаги "Ал Араби"га ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Қийин ўйин бўлишини билардик. Маҳаллий мухлислар қўллаб-қувватлови остида кучли жамоага қарши ўйнадик. Шунга қарамай, ажойиб ўйин ўтказдик ва гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритдик. Ғалаба голимни оилам ва хотинимга бағишлайман.

- Гуруҳ босқичида қайси машҳур футболчи билан тўқнаш келишни истайсиз: Бензема ёки Неймар? (савол ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимидан аввал йўлланган, жавоб ҳам ушбу маросимдан олдин берилган — таҳририят)

- Бенземага қарши тўқнаш келишни истардим. Унинг ўйин услуби менга жуда ёқади. Ҳимоячиларнинг унга қаршилик кўрсатиши қийин бўлади.

- Келинг, болалик даврингизга қайтамиз. Футболга кириб келишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз...

- Оиламизда футболни яхши кўришарди. Футбол севимли машғулотимиз эди. Икки акам билан кун бўйи ҳовлида шуғулланардик, шунингдек, Play Station ўйнардик. Дам олиш кунлари отам ва бобом билан бошқа шаҳарга бориб, акаларимдан бирининг ўйинини томоша қилардим.

- Ўзбекистонга келишингиз қандай содир бўлган?

- Хабарингиз бор, бу ердаги фаолиятим "Сурхон"дан бошланган.  Ўша вақтларда термизликларни испаниялик мураббий бошқарарди, қолаверса, испан футболчилари ҳам жамоа сафида ҳаракат қиларди. Бу ердаги футбол даражаси юқори.

- Ўзбекистон ва Испания ўртасида қандай фарқ ва ўхшашликлар мавжуд?

- Асосан, ҳаёт тарзида фарқланади. Ўзбекистонда бутунлай бошқача маданият мавжуд, лекин мен оилам билан бу ерга мослашдим, шу сабаб, бу ерда бахтлимиз. Ўхшашликлар тўғрисида гапирадиган бўлсак, бу мамлакат одамлари ҳам доимо сизга ёрдам беришга тайёр.

- Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?

- Бўш вақтимда уйда дам оламан, спорт залига бораман, итимиз билан кўчада сайр қиламан, шунингдек, таом тайёрлашни яхши кўраман, рафиқам билан кечки овқатни бирга тановул қиламан... Хуллас, одатий ҳаёт кечираман.

- Адашмасам, сизнинг энг севимли футболчингиз Фернандо Морьентес экан...

- Фернандо Морьентес мен учун алоҳида аҳамиятга эга футболчи ҳисобланади. Биз бир шаҳарданмиз, мен унинг "Реал Мадрид"даги голларини кўриб улғайганман. Тўғри, унинг даражасига чиқа олмадим, лекин вояга етган шаҳрим миқёсида Испания Примьерасида дебют қилган иккинчи футболчи бўлишга муваффақ бўлганман.

Ошпазлик ва официантликдан футболгача. "Ал Араби"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган Боаке ҳақида 5 та қизиқарли факт

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика