UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  2 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  5 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  6 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  8 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  7 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  14 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  8 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  21 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  21 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2

ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 25-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши дарвозабони – Элдор Адҳамов ("Андижон")

"Андижон" бу тур ўз майдонида "Динамо" билан тўқнаш келди ва йирик ғалабага эришди - 3:0. Ўйин давомида мезбонлар посбони Элдор Адҳамов бир қатор вазиятларда жамоасини бир неча бор қутқарди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа Адҳамов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

ОКМК бу турни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказди ва ғалабага эришди - 2:0. Қосимов ОКМК устози сифатида бир мавсумда икки марта "Пахтакор"ни мағлуб этишга эришди. "Кончилар" устози Миржалол Қосимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг яхши футболчиси – Жамшид Искандеров ("Навбаҳор")

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Қизилқум" билан баҳсда рақиб дарвозасига гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи шу куни ажойиб ўйин намойиш этди ва кетма-кет иккинчи тур Искандеров тур футболчиси деб топилди!  



Championat.asia сайти талқинига кўра 25-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" легионери Люпчо Дориев 25-турда "Локомотив"га қарши баҳсда супергол муаллифига айланди. У жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан гол урди. Дориев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика