UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  5 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   244 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  9 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  21 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  2 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар ноябрь ойида халқаро турнирда иштирок этишади Янгиликлар

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблар ноябрь ойида халқаро турнирда иштирок этишади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги - 2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоалари ноябрь ойида Халқаро турнирда иштирок этишади.
Саудий Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида 13-19 ноябрь кунлари терма жамоалар иштирокида халқаро турнир ўтказилади. Мазкур турнирда мезбон - Саудия Арабистонидан ташқари Қатар, Баҳрайн ва Яман терма жамоалари иштирок этишади. Хуан Рамон Лопес бош мураббийлигидаги Саудия Арабистони термаси дастлаб, 13 ноябрь куни Қатар терма жамоасига қарши ўйнаса, 16 ноябрь куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушади. Турнирнинг сўнгги ўйинида эса, Саудия Арабистони Яман терма жамоаси билан куч синашади.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб КХДР терма жамоаси ҳам 12-18 ноябрь кунлари Хитой Тайпейида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этади. Мазкур турнир давомида КХДР терма жамоаси Гонконг (12 ноябрь), Гуам (15 ноябрь) ҳамда Хитой Тайпейи (18 ноябрь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Маълумот ўрнида, КХДР миллий терма жамоаси мазкур турнирдаги иштирокидан олдин 31 октябрь куни Қувайт, 6 ноябрь куни эса, Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси эса ноябрь ойида ўз майдонида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган. Унга кўра, 14 ноябрь куни Хитойнинг Нанчанг шаҳрида Янги Зеландия терма жамоаси меҳмон бўлса, 18 ноябрь куни Гондурас терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги - 2015 гуруҳ босқичи 1-турида Ўзбекистон айнан КХДРга қарши ўйнайди. Мазкур ўйин 10 январь куни ўтказилади. Мазкур икки терма жамоадан ташқари «B» гуруҳида Хитой ва Саудия Арабистони терма жамоалари иштирок этадилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика