UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 21:00Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  14 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  11 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  7 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  9 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  7 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  24 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0 17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  2 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1

ОФК расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди Янгиликлар

ОФК расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди

Бугун Чангжоудаги “Olympic Mingdu International” меҳмонхонасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳамда ОФК расмийлари ва маҳаллий ташкилий қўмита иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда, дастлаб маҳаллий ташкилий қўмита аъзолари номидан мусобақа координатори сўзга чиқди ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини ушбу турнирдаги иштироки билан қутлади ва терма жамоага турнирда омад тилади. Шунингдек, мусобақа мезбонлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига Осиё чемпионати иштирокчиси сертификатини топширишди ва уни Олимпия терма жамоаси сардори Забиҳилло Ўринбоев қабул қилиб олди.

Шундан сўнг, Осиё Футбол Конфедерацияси расмийлари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди ва турнирга тегишли айрим масалалар юзасидан суҳбатлашди.


Таъкидлаш лозим, турнир назоратчи ҳаками Олимпия терма жамоаси вакиллари билан учрашув давомида, ўйин қоидалари бўйича, унга киритилган янгиликлар, фэйр-плей каби масалалар бўйича маълумот берди. Турли роликлар орқали эса терма жамоа вакиллари ўйин қоидаларига киритилган янги ўзгаришлар, вазиятлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика