UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  0 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   3 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  7 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  8 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   6 14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  2 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  2

ОФК Президенти Иордания ва Ўзбекистонга омад тилади Янгиликлар

ОФК Президенти Иордания ва Ўзбекистонга омад тилади

Осиё Футбол Конфедерацияси президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ЖЧ-2014 саралаш плей-офф баҳсида тўқнаш келадиган Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига омад тилади.
«Иордания ва Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун сўнгги тургача ўз имкониятларини сақлаб туришди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадилар. Афсуски, улар гуруҳда 3-ўрин билан кифояланишди. Саралаш босқичида ҳар икки терма жамоа футболчилари катта иштиёқ билан тўп суришди. Ишончим комилки, 6 ва 10 сентябрь кунлари иккала терма жамоа ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш қилиб бера олишади», - дейди шайх Салмон.

«Мен ҳар иккала терма жамоага ҳам ўзимнинг энг яхши тилакларимни билдираман. Ушбу жуфтликда ғолиб чиққан жамоа КОНМЕБОЛ қитъаси жамоасига қарши қитъалараро плей-офф баҳсларида рақибини мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олади деб умид қиламан. Мен ҳалол ўйин ва рақибга ҳурмат қоидаси муҳим эканини таъкидлаган ҳолда, жамоаларга омад тилайман», - дейди ОФК президенти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика