UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Бугун ФИНАЛ  1 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  11 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  7 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  59 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Ижобий натижага эришишимиз керак, чунки бу клуб ва мамлакат футболи ривожи учун муҳим" Янгиликлар

ОФК Кубоги-2022. "Хўжанд" устози: "Ижобий натижага эришишимиз керак, чунки бу клуб ва мамлакат футболи ривожи учун муҳим"

ОФК Кубоги Марказий минтақа финали доирасидаги "Хўжанд" – "Сўғдиёна" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рустам Хўжаев ва россиялик легионер Сергей Цканьян қатнашди.

"Ҳаммага салом. Эртанги ўйин бўйича гапирадиган бўлсак, рақибимиз "Сўғдиёна" ўйинини ўрганиб чиқдик. Аммо биз ўз ўйинимиз ва тайёргарлигимизга эътибор қаратамиз. Тайёргарлигимизга яраша ўйин кўрсатамиз деган умиддаман. Ўйлайманки, мухлисларимизни хурсанд қила оламиз.

"Сўғдиёна"нинг даражаси олдин гуруҳ босқичида тўқнаш келган клубларимиздан юқори. Қайтараман, биз рақибни яхши биламиз ва тайёргарликка катта эътибор қаратдик. Ёзги трансфер ойнасида Элчибек Рашидбеков, Сергей Гаранжа ва бошқа ёш футболчилар орқали таркибимизни кучайтирдик. Ўйлайманки, мавжуд футболчиларимиз учрашувга тайёр. Жиззах клубига қарши ўйинимиз ҳаммасини кўрсатиб беради", – деди Хўжаев. 

"Мураббийлар штаби "Сўғдиёна" жамоасининг ўйинларини бизга кўрсатишди. Рақиб жиддий ва ўйинни яхши шаклланган. Биз уларни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз", – деди Цканьян.

- Мураббийга савол. "Хўжанд" жамоаси охирги 2 та ўйинда мағлуб бўлди. Жамоа эртанги баҳсга қанчалик тайёр?

- Ҳа, биз сўнгги 2 та ўйинда мағлубиятга учрадик. Бири кубокда, бири чемпионатда рўй берди. Жамоамиз тайёр ҳолатда деб ўйлайман. Эртага майдонда жанг таклиф қиламиз. 

- Мураббийга савол. "Сўғдиёна"нинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳозир бу ҳақда гапира олмаймиз. Буни футболчиларимизга тушунтирганмиз. Муҳими, улар буни қабул қилганликлари, кўрсатмаларимизни тўғри бажаришлари.  

Уларда тажрибали ва ёш футболчилар талайгина. Жамоа ўзига яраша ўйин услубига эга. 

- Футболчига савол. Сиз жамоага бу йил келиб қўшилдингиз. Мослашув жараёни қандай кечмоқда? Яна бўлажак учрашув ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Осиёга илк марта келдим. Бу мен учун янги тажриба майдони. Жамоага тез қўшилиб кетдим. Менталитетингиз Россия жанубидаги каби. Тожикистонлик инсонлар меҳмондўст, мени яхши кутиб олишди. 

Ўйин ҳақида кўп нарсани гапириш мумкин, лекин ҳаммасини эртага натижадан билиб оламиз.

- Мураббийга савол. Мухлислардан нималарни кутяпсиз?

- Мухлислар стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлаймиз. Биз улар учун ўйнаймиз. Ўйингоҳни тўлдириб, 12-ўйинчи бўлиб қўллаб туришса, ўйлайманки, бу натижани қўлга киритишимизда бизга қўл келади. 

- Сиз учун натижани қўлга киритиш муҳимми ёки мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларми? (тожикистонлик журналист қиз саволи) 

- Албатта, дўстлик – бу дўстлик. Бироқ бизни ОФК Кубоги плей-офф баҳси кутмоқда. Ижобий натижага эришишимиз керак, чунки бу клуб ва мамлакат футболи ривожи учун муҳим.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика