UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  3 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  1 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  10 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  1 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  10 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  1 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин Янгиликлар

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида қизиқ пост қолдирди.

Гап шундаки, шу йилнинг 25-31 октябрь кунлари Қувайтда U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Бу гуруҳда Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бангладеш ва Қувайт жамоалари ўрин олган. 

Алишер Никимбаевнинг "Футболиум" телеграм каналида шундай пост чиқди: "Қувайт футбол ассоциацияси 23 ёшгача Осиё чемпионати "D" гуруҳи ўйинларини қабул қила олмайди. Шу боис ОФК зудлик билан янги мезбон қидирмоқда ва ўйинларни ўтказиш таклифи бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистонига чиққан". 

Бизга маълум бўлишича, Тимур Кападзе бошчилигидаги бўлажак Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 22 октябрь куни саралаш баҳсларида қатнашиш учун Қувайтга йўл олиши кутилганди. Бироқ Қувайт мезбонликдан бош тортган бўлса, сафар бекор қилинади ва шунда катта эҳтимол билан ўйинлар бизда ёки Саудия Арабистонида ўтказилади. 

Лекин ОФК ҳозирча Қувайт мезбонликдан бош тортгани ҳақида расмий хабар бергани йўқ. Бироқ ташкилот томонидан саралаш баҳсларига мезбонлик қилиш бўйича ЎФАга мурожаат келиб тушган ва ҳозир бу борада ишлар олиб борилмоқда. Агар ЎФА розилик берса, саралаш учрашувлари бизда ўтиши мумкин ёки Саудия Арабистони қабул қилишга тайёрлигини билдирса, унда Тимур Кападзе жамоаси Саудияга йўл олади. 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-23 Осиё чемпионати 2022 йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади. 


"D" гуруҳи саралаш ўйинлари тақвими:

25 октябрь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

25 октябрь. Бангладеш - Қувайт

28 октябрь. Ўзбекистон - Бангладеш

28 октябрь. Қувайт - Саудия Арабистони

31 октябрь. Саудия Арабистони - Бангладеш

31 октябрь. Қувайт - Ўзбекистон

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика