UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  10 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  7 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2

ОФК ҳақида кенгроқ тушунча: Ташкилот қандай тизимда ишлайди? Янгиликлар

ОФК ҳақида кенгроқ тушунча: Ташкилот қандай тизимда ишлайди?

10-11 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги ОФК штаб-квартирасида иш роза қизғин бўлди.

10 декабрь куни ОФК Кубоги ҳамда Осиё чемпионлар лигасининг навбатдаги мавсумига қуръа ташланган бўлса, 11 декабрь куни барча иштирокчи клублар учун ОЧЛга оид янгиликлар, регламентдаги ўзгаришлар ҳамда ўйин ўтказиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган катта семинар бўлиб ўтди. 

Маҳаллий вақт билан эрталаб 9:00да бошланган семинар кечки 17:00га қадар давом этди. Албатта, семинарда кўтарилган мавзу ва масалалар ҳақида соатлаб гапирса бўлади. Шу боис ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб кетмаслиги учун бир бошдан фикр юритган мавъқул. Зеро шундай янгиликларга борки, уларга алоҳида тўхталмаса бўлмайди. Умуман олганда икки кунлик семинар таассуротларга бой бўлди. 

Биринчи кун (яъни 10 декабрь) шунчаки қуръага бориб келдик. Маҳаллий вақт билан соат 15:00да меҳмонхонадан ОФК уйи томон йўл олдик. У ерга 40 дақиқаларда етиб бордик. Шундан сўнг иштирокчиларни рўйхатга олиш бошланди. Соат 16:30да ОЧЛ қуръасига старт берилди. Қуръа натижаларидан ўқувчиларимизнинг хабари бор, шу боис бу борада яна тўхталмоқчи эмасман. Фақат шуни айтиш мумкин, ОФК қуръа тизимини бизга аллақачон маълум усул бўйича ўтказди. Биз фақат чемпион “Пахтакор”нинг қайси гуруҳга тушишини билмасдик. 

Плей-офф босқичида ўйнайдиган “Локомотив” билан “Бунёдкор”нинг рақиблари ким бўлишини олдиндан билардик. Кутилганидек шу рақиблар тушди ҳам. ОФК “кўр қуръа” қилди деб бўлмайди. Чунки қуръа таваккал ўтказилганида айтайлик бир давлатнинг икки клуби битта гуруҳга тушиб қолиши мумкин эди. Шу боис ҳаммаси олдиндан белгилаб қўйилган режа бўйича олиб борилди. Қуръани ўтказиб олгач яна меҳмонхонага қайтдик. 

Эртаси куни бизни кун бўйи давом этадиган семинар кутиб турарди. Эрталаб 8:00да автобусда меҳмонхонадан яна ОФК томон жўнаш керак. Куала Лумпур ва Тошкент орасидаги вақт фарқи уч соатни ташкил этгани боис бу пайт Тошкентда саҳар 5:00 бўлади. Айни мириқиб ухлайдиган пайт эмасми, уларнинг вақтига кўникиш осон бўлмади. 



11 декабрь куни кун тартиби қуйидагича бўлди: 

8:00. Меҳмонхонадан ОФК штаб-квартирасига жўнаш

9:00 - 10:00. Клублар янги мавсумда киядиган форма тақдимоти

10:10 - 10:30. Группа бўлиб эсдалик суратга тушиш

10:30 - 11:00. ОФК мусобақалари ҳақида маълумот (Павел Лузанов маърузаси)

11:00 - 12:30. ОЧЛ-2020 сари йўл (Мусобақа ўтказиш бўлими ходимлари маърузаси)

12:30 - 13:30. Тушлик

13:30 - 14:30. Медиа ва матбуот масалалари (Четан Кулкарни, Жеррард Танг ва Кумарасон Чандран маърузаси)

14:30 - 15:30. Спорт тиббиёти ҳақида (Доктор Дато Гуру маърузаси)

15:30 - 16:00. Танаффус

16:00 - 17:00. Клублар киядиган форма билан боғлиқ масалалар

17:30 - 19:00. ОФК вакиллари билан ўзаро футбол ўйнаш 

Кун давомида бўш вақт деярли бўлмади. Ҳар бир йўналиш бўйича маърузага атрофлича тўхталса бўлади. Шу боис қуйида биринчисидан, яъни Павел Лузанов нутқидан бошлаймиз. Қирғизистонлик Лузанов анчадан бери ОФКда ишлайди. Ўн йилдан зиёд вақт давомида ОФКда ишлаб келаётган ушбу мутахассисни ОЧЛда қатнашган клублар жуда яхши билишади. Павел Лузанов айни пайтда айнан Осиё чемипионлар лигаси ўтказиш бўлимининг раҳбари ҳисобланади. Яъни барча жиддий масалалар шу киши орқали ҳал қилинади.



ОФК мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш тизими қандай кўринишда? 

Албатта, ҳар бир ташкилотнинг фаолияти бошқарув тизими қандай йўлга қўйилганига боғлик. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа экани барчага маълум. Лекин асосий иш юритувчи ОФК Бош котиби - Дато Уиндсор Жон ҳисобланади. ОФКга аъзо мамлакатлар футбол федерацияларига ўта муҳим хатлар айнан шу инсон имзоси билан юборилади. 

Бош котиб барча бўлимларни назорат қилган ҳолда ташкилот президентига ҳисобот беради. Бу ўринда фақат мусобақалар ўтказиш эмас, балки техник бўлим, молиявий бўлим, ривожланиш бўлими, ҳудудий ассоциациялар билан ишлаш бўлими, тижорат бўлими, халқаро алоқалар, ҳуқуқ бўлими ҳамда ҳакамлар билан ишлаш қўмитасини ҳам назорат қилиб бориш Бош котиб зиммасига киради. 

Мусобақаларни ўтказиш ҳамда ташкил қилиш бўлими раҳбарлигини ҳозирда Шин Ман Гил бажармоқда. Унинг энг асосий ёрдамчиси ҳамюртимиз Аваз Бердиқулов ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, Бердиқулов бугунги кунда ОФКда ижрочи директор вазифасини бажариб келяпти. Аваз Бердиқулов ОФКда жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради. Биз борган маҳал иш юзасидан бошқа давлатда экан, шу боис кўришишнинг имкони бўлмади. 

Демак, Шин Ман Гил қўл остида фаолият юритаётган Аваз Бердиқулов зиммасига қуйидагилар киради:

1. Мусобақалар стратегияси департаменти (регламент ишлаб чиқиш, ҳужжатлар яратиш, мусобақа бюджетини ҳисоблаш, мусобақа тақвими, мусобақа формати, қўмита алоқалари, семинарлар ташкил этиш, ўқув-курсларни йўлга қўйиш ва ҳоказо). 

2. Профессионал футбол департаменти (лигани ривожлантириш, клубларни ривожлантириш, футболчиларга хизматлар, клубларни лицензиялаш, муассис ва ҳамкорлар билан ишлаш, лига рейтингини назорат қилиш ва бошқалар).  

3. Футбол мусобақалари департаменти (инфратузилма, стадионлар дизайни, мухлислар билан ишлаш, мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, қуръа маросимларини ташкил этиш). 

4. Осиё Кубоги офиси (Аёллар ва эркаклар ўртасида Осиё Кубогини ўтказиш, лойиҳа бошқарувини йўлга қўйиш, чипталар сотувини назорат қилиш, терма жамоаларга хизмат кўрсатиш, мусобақани йўлга қўйиш). 

Бу ҳали ҳаммаси эмас, биз фақат энг асосийларини, яъни мухлисларга тушунарли қисмини келтирдик. Эҳтимол ишқибозларни ОФК тизимидаги бўлимларни ким бошқариши унчалик қизиқтирмас, лекин ҳамюртимиз у ерда ишлаб келаётгани учун бироз тўхталишни лозим топдик.

 


Энди ОФК ўтказадиган мусобақаларга тўхталамиз. ОФК эркаклардан иборат терма жамоалар ўртасида бешта мусобақани ўтказиб келяпти: 

1. Осиё Кубоги - Ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. ОФК аъзо барча мамлакатлар иштирок этиши мумкин. Мусобақа бу йилдан биринчи марта 24 терма жамоа иштирокида ўтказилди. Навбатдагиси 2023 йил Хитойда бўлиб ўтади. 

2. ОФК Бирдамлик Кубоги - Ҳар 4 йилда ўтказилади. Бунда Осиё Кубогиuа чиқа олмаганлар қатнашади. Асосан футболи кучсиз 10-12 давлат иштирокида ўтказилади. Навбатдагиси 2020 йил бўлиб ўтади. 

3. U-23 Осиё чемпионати - Ҳар икки йилда ўтказилади. Мусобақада 16та жамоа қатнашади. Ушбу турнир навбати билан Олимпиада ўйинларига йўлланма бериш учун ташкил этилади. Навбатдагиси 2020 йил Таиландда ўтказилади. 

4. U-19 Осиё чемпионати - Ҳар икки йилда ўтказиб келинмоқда. 16та жамоа қатнашади. U-20 жаҳон чемпионатига йўлланма беради. ОФКга аъзо барча давлатлар иштирок этиши мумкин. Навбатдагиси 2020 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтади. 

5. U-16 Осиё чемпионати - Ҳар икки йилда ўтказиб келиняпти. 16та жамоа қатнашади. U-17 жаҳон чемпионатига йўлланма беради. Навбатдагиси 2020 йил Баҳрайнда бўлиб ўтади. 

ОФК охирги иккита мусобақа борасида янгиликка қўл урди. Яъни, 2021 йилдан бошлаб ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати U-20 Осиё чемпионати ҳамда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати U-17 Осиё чемпионати деб юритилади. Бундан кўзланган мақсад, Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб жаҳон чемпионатига йўлланма олган жамоаларнинг шу таркиб билан қатнашишини  таъминлаш.

 


Аёллар футболи, футзал ва клублар

ОФК футболнинг барча йўналишларига алоҳида эътибор қаратиб келади. Масалан, аёллар ўртасида катта мусобақалар мунтазам ўтказиб келиняпти: 

1. Аёллар ўртасида Осиё Кубоги - Ҳар 4 йилда ўтказилади. 8та жамоа қатнашади. Кучли бешликка кирган жамоалар жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Навбатдаги турнир 2022 йил бўлиб ўтади. 

2. Аёллар ўртасида U-19 Осиё чемпионати - Ҳар икки йилда ўтказилади. 8та жамоа қатнашади. Учта кучли жамоа жаҳон чемпионатига йўл олади. Мусобақа тоқ йиллари ўтказиб келинади (2015, 2017, 2019). 

3. Аёллар ўртасида U-16 Осиё чемпионати - Ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 8та жамоа қатнашади. Учта жамоа жаҳон чемпионатига йўл олади. Мусобақа тоқ йилларда ўтказилади (2015, 2017, 2019). 

2021 йилдан эътиборан ўсмирлар ўртасидаги аёллар қитъа биринчилиги U-17 Осиё чемпионати ҳамда ёшлар ўртасидаги аёллар қитъа биринчилиги U-20 Осиё чемпионати деб юритила бошлайди. 

Клублар ўртасидаги энг катта мусобақа шубҳасиз Осиё чемпионлар лигаси бўлиб, ушбу мусобақа ҳар йили ўтказиб келинади ва гуруҳ босқичида 32та жамоа қатнашади. Мусобақа икки минтақага (Шарқ ва Ғарб) бўлган ҳолда ўтказиляпти. ОЧЛ ғолиби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади. 

2021 йилдан бошлаб Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 40та жамоа қатнашади. Бу дегани қўшимча яна иккита гуруҳ қўшилади. 

Клублар ўртасидаги иккинчи катта мусобақа ОФК Кубоги бўлиб, бунда асосан рейтинги паст клублар қатнашади. ОФК Кубоги ҳам ҳар йили мунтазам ўтказиб келинади ва гуруҳ ўйинларида 36та жамоа қатнашади. Мусобақа бешта минтақага бўлинган ҳолда олиб борилади. 

Энди футзал ҳақида тўхталсак. ОФК футзалга оид 4та мусобақани ўтказиб келмоқда: 

1. Футзал бўйича Осиё чемпионати - Ҳар икки йилда ўтказилади. 16та жамоа қатнашади. Кучли бешта жамоа жаҳон чемпионатига йўл олади. 

2. Футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати - Ҳар йили ўтказиб келинади. 16та жамоа қатнашади. Ушбу мусобақа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма бермайди. 

3. Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати - Ҳар икки йилда ўтказилади. 12та жамоа қатнашади. Ғолиб бошқа халқаро мусобақаларда иштирок этиши мумкин. 

4. Аёллар ўртасида футзал бўйича Осиё чемпионати - Ҳар икки йилда ўтказилади. Жамоаларнинг таклифига қараб иштирокчилар сони белгиланади. 

Ва ниҳоят яна бир мусобақа бор, бу - Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати. Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати ҳар икки йилда ўтказиб келинади. Бунда ҳам иштирокчилар сони қатнашишни ихтиёр этган жамоалардан келиб чиқиб белгиланади. 2019 йил ўтказилган мусобақада 15та жамоа қатнашди. Кучли учликка кирган жамоалар пляж футболи бўйича жаҳон чемпионатига йўл олади. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика