UZ

Сўнгги янгиликлар

23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  1 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  68 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  6 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4

ОФК футбол федерацияларининг янги рейтингини эълон қилди Янгиликлар

ОФК футбол федерацияларининг янги рейтингини эълон қилди

Осиё Футбол Конфедерацияси аъзо мамлакатлар футбол федерацияларининг 2015 йилнинг 6 август санасигача бўлган янги рейтингини маълум қилди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ушбу рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон клублари 33.448 очко жамғарган бўлса, миллий терма жамоа 18.886 очко йиққан. Шу тариқа Ўзбекистоннинг жами очколари сони 52.334тани ташкил қилмоқда.

Ушбу рўйхатни Жанубий Корея 88.354 очко билан бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринда Саудия Арабистони бўлса, кучли учликни Эрон якунлаб берган.

Ўзбекистонгача бўлган кейинги ўринларда Япония, БАА, Австралия, Хитой ва Қатар жой олган. Кучли ўнталикни Қувайт якунлаб бермоқда.

Маълумот учун, ушбу рейтинг 2012 йилнинг 1 январидан, 2015 йилнинг 6 августига қадар клублар ва терма жамоалар қайд этган натижаларга кўра ҳисобланган. Навбатдаги рейтинг шу йилнинг декабрь ойида эълон қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика