

Бу борада ЎФФ матбуот хизмати билан боғландик: - Рўзиқул Бердиев билан вақтинча бош мураббийи бўлиш учун музокара олиб борилаётганини тасдиқлаймиз, лекин у ҳозирча расман бош мураббий эмас. Расмий хабар яқин вақт ичида ЎФФ сайтида эълон қилинади.
БАА билан ўртоқлик учрашуви? ЎФФ нафақат БАА балки кўплаб мамлакатларга ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида таклиф юбормоқда. Масалан, кеча Қатар Футбол Уюшмаси билан ҳам меморандум имзоланди, - дейди Санжар Ризаев.




