UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 08:50Фатининг кейинги жамоаси деярли аниқ  0 08:23Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди  5 07:47CAFA U20 Championship 2025. U-18 терма жамоамиз ҳеч бир учрашувда ғалаба қозонмай мусобақани якунлади  11 07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  2 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  2 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  9 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0

ЎФАда “Оммавий-болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФАда “Оммавий-болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтди

Бугун 15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонларида умумтаълим мактабларининг 2009 йилда туғилган ўғил болалар ҳамда 2007 йилда туғилган ўқувчи қизлар ўртасида ОФКнинг “Оммавий болалар футболи куни”га бағишланган фестивал бўлиб ўтди.

Фестивал давомида ёш иштирокчилар майдонда ўзларининг маҳоратларини намойиш этдилар. Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга алоҳида мураббий тайинланди. Сўнгра ҳар бир гуруҳ ўзига ажратилган махсус жиҳозланган жойларга бориб, мураббийлари билан биргаликда эстафета, тўп муомаласи, тўпни қўлда ўйнаш, югуриш ҳамда тўп назорати бўйича  машғулотлар ўтказишди.

Футбол фестивали давомида мураббийлар иштирокчиларни футболнинг сир-асрорлари билан таништиришди.

Қайд этиш зарурки, бундай тадбирлар ёш спортчиларга катта спортга ўзларининг илк қадамларини қўйишларига ҳамда бўлажак мусобақаларга тайёрланишларига катта ёрдам беради.

Тадбир сўнгида иштрокчилар сертификатлар билан тақдирландилар.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳаси доирасида бутун дунё бўйлаб “Футбол ва дўстлик” куни нишонланаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Бутун дунё болалари ва уларнинг ота-оналари ушбу байрам муносабати билан ўтказиладиган футбол билан боғлиқ турли тадбирларда қатнашяптилар.

Тошкентда “Футбол ва дўстлик” куни ОФКнинг “Болалар оммавий футболи куни”га бағишланган футбол фестивали доирасида ўтказилди.

Ушбу футбол фестивалида “Футбол дўстлик учун – 2018” дастурининг Ўзбекистондаги ёш элчилари — “Бундёкор” футбол мактабининг ўқувчиси, дарвозабон Муслим Абдуманнопов ҳамда ёш журналист Мардон Маърупов иштирок этдилар.

Тадбир сўнггида ёш элчи ҳамда журналист фестивал давомида танишган кўплаб дўстларининг ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзолари Зайниддин Тожиев ва Элдар Магдеевнинг қўлларига дўстлик боғичларини тақиб қўйдилар.


Эслатиб ўтиш жоизки, “Футбол дўстлик учун” болалар ижтимоий лойиҳаси “Газпром”нинг “Газпром - болаларга” дастури доирасида ташкиллаштирилади. Ушбу лойиҳанинг мақсади – болалар футболини ривожлантириш, бағрикенглик туйғусини шакллантириш, турли мамлакат ёшлари ўртасида дўстлик ўрнатишдир. Иштирокчилар тарғиб қиладиган асосий қадриятлар – дўстлик, тенглик, адолат, сиҳат-саломатлик, тинчлик, садоқат, ғалаба ва урф-одатлардир.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика