UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон терма жамоаси Гонг Конгга етиб борди  1 13:44"Лацио" сотилмайди!"  0 13:22"Ал Аҳли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  2 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  5 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  7 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  19 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  3 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  3 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  3

ЎФА раҳбарияти клублар бош мураббийлари, шунингдек, ҳудудий академиялар директорларининг мавжуд камчиликлар бўйича фикрларини тинглади Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти клублар бош мураббийлари, шунингдек, ҳудудий академиялар директорларининг мавжуд камчиликлар бўйича фикрларини тинглади

Теглар :  МураббийларЎФА
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига клублари раҳбарлари ҳамда бош мураббийлари, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари, шунингдек, Профессионал футбол лигаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам бевосита қатнашган йиғилиш аввалида Равшан Эрматов барча аввало “футбол тили”да сўзлашиши муҳим эканини, футболга хизмат қилиш йўлида ҳар бир ишга адолат билан ёндошиш зарурлигини алоҳида қайд этиб, ишни аввало клублар вакилларини тинглашдан бошлаш, клубларни қийнаётган муаммо ҳамда камчиликларни бартараф этиш жуда муҳим эканини таъкидлаб ўтди. Бу борада эса билдирилариган барча фикрлар ва таклифлар ЎФА томонидан таҳлил этилиб, албатта инобатга олиниши таъминланади.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилишда клублар бош мураббийлари, академиялар раҳбарлари, Профессионал футбол лигаси вакиллари мавжуд камчиликлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Хабарингиз бор, куни кеча вазирлик ҳамда ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишган эди. Бу жараёнда бир қатор камчиликлар ва муаммолар аниқлангани бор гап. Шу мақсадда бугунги йиғилишда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари ҳам иштирок этишди ва ишни тўғри йўлга қўйиш, қолаверса, тарбияланувчиларнинг академияни тамомлагач клублар сафига бориб қўшилишида узилишлар бўлмаслигини таъминлаш учун бевосита клублар билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишди.

Қолаверса, камчиликларни бартараф этишда жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳукумат томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Шунингдек, Суперлига клублари вакиллари ўзларини қийнаётган аксарият масалалар бўйича мурожаат этишди. Қолаверса, спорт бошқаруви ҳамда клублар ёки академияларда фаолият олиб борадиган менежер мутахассислар тайёрлаш учун халқаро футбол ташкилотларидан амалий кўмак сўраш бўйича таклифлар ҳам билдирилди.

Бундан ташқари жорий йилги Мусобақалар Регламентининг айрим бандларидан хулоса қилган ҳолда келаси мавсум учун баъзи ўзгартириш ёки тўлдиришлар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳзалар ҳам тақдим этилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси футбол жамоатчилиги, хусусан, клублар томонидан миллий футболимиз ҳамда ички чемпионатимиз савиясини кўтаришга хизмат қиладиган ҳар қандай таклифларни ўрганиб чиқиш ва амалга татбиқ этиш учун очиқ, бундан буён ҳар қандай мурожаат албатта атрофлича ўрганиб чиқилиши таъминланади.

Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика