UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  0 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  0 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  2 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  4 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  3 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  24 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2

ЎФА раҳбарияти “Evima Football” компанияси вакиллари билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти “Evima Football” компанияси вакиллари билан учрашди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва “Evima Football” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Маълумки, мазкур компания аёллар спорти бўйича турли хил тадбирлар ўтказиш бўйича дунёда ўз ўрнига эга. “Evima Football” Болгария ва Туркияда футбол турнирлари ва йиғинлар ташкил этишга ихтисослашган.

Бугунги учрашувда компания раҳбари Евгений Маринов ва аёллар бўлими бошлиғи Анастасия Журавлёва иштирок этди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов аёллар футболининг жаҳон спортида тутган ўрни катта эканини таъкидлаб, мамлакатимизда ҳам хотин-қизларни спортга, хусусан, футболга жалб этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилаётганини қайд этди. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг олдига улкан мақсад ва вазифалар қўйилганлиги, бу борада жамоага япониялик мураббийлар жалб этилаётгани борасида маълумот берди.

Шунингдек, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов барча терма жамоаларимиз қатори аёллар жамоамиз ҳам халқаро мусобақаларда кўпроқ иштирок этиши кераклигини, бу футболчилар учун катта тажриба беришини таъкидлади. 

Ўз ўрнида “Evima Football” вакиллари Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари орасида ушбу йўналишга катта ўсишга эришаётганини эътироф этишди. Аёллар футболи турнирларини ташкил этиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканлигини билдиришди.

Учрашувда томонлар келажакда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидладилар", – дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика