UZ

Сўнгги янгиликлар

15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  0 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  2 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  4 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  0 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  0 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  1 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  4 11:43"Ливерпуль" хавбеки АПЛ ва Бундеслигани солиштирди  0 11:19"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун курашда МЮдан олдинда  1 10:48«Барселона» жаҳон чемпиони билан шартнома тузишга яқин  8 10:20Анчелотти «Реал Мадрид» президенти Пересни Чемпионлар лигаси финалига чиққанидан кейин мақтади  5 10:19"Шўртан" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 09:52Хвича Кварацхелиянинг кейинги жамоаси маълум  2 09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлманг»  10

ЎФА: Ўзбекистон МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнаши ёлғон маълумот Янгиликлар

ЎФА: Ўзбекистон МТЖ Туркияда Афғонистон билан ўйнаши ёлғон маълумот

Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 декабрь куни Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бунга ЎФА муносабат билдирди.

Мазкур хабарларга манба сифатида Туркманистон футбол федерациясининг расмий сайти кўрсатилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу хабар нотўғри эканлигини маълум қилади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ЎТКАЗМАЙДИ.

Туркиядаги йиғин давомида битта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу назорат учрашуви ёпиқ тарзда бўлиб ўтади. Қайси жамоага қарши нечанчи санада ўтказилиши ЎФА расмий сайти орқали маълум қилинади.



Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги оммавий ахборот воситаларидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан боғлиқ аниқ ва тўғри маълумотларни фақат ташкилот расмий сайтидан ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифларидан олишни тавсия қилади.  Бошқа манбаларда берилган ЎФА билан боғлиқ хабарларни ёритишда ЎФА Матбуот хизмати билан боғланиб, хабарнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириб олишни ҳам сўраб қолади.


Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика