UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  11 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  8 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1

ЎФА “Навбаҳор”ва “Бунёдкор” клубларини 500 миллион сўм жаримага тортди Янгиликлар

ЎФА “Навбаҳор”ва “Бунёдкор” клубларини 500 миллион сўм жаримага тортди

ЎФА Ижроқўми Қарорини бузганлиги учун “Навбаҳор”ва “Бунёдкор” клублари жаримага тортилди.

Хабарингиз бор,  Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарори асосида “Навбаҳор-Лочинлари” футбол клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йил муддатга, “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев эса бутунлай футболдан четлатилганди. Аммо шунга қарамай номлари юқорида тилга олинган футболчилар ўз клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб юргани маълум бўлди.

 Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарорларини бузганлиги учун Ижроқўм Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли Қарорига кўра “Навбаҳор-Лочинлари” ҳамда “Бунёдкор” футбол клубларининг ҳар бирига 500 миллион сўм миқдорида жарима солинди.

Агар бундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, бундан-да қатъий жазолар қўлланилиши белгилаб қўйилди.

Рейтинг: +142   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика