

Бу соврин трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган мюнхенликлар ҳимоячиси учун бешинчиси бўлди.
Мадрид клуби Испания чемпионига айланди ва мамлакат Суперкубогини ютди. Одриосола Суперкубокда ўйнамаганига қарамай, мусобақа учун қайдномага киритилган эди.
Ўйинчи қишда "Бавария"га эркин агент мақмомида ўтди ва Бундеслига, Германия Кубоги ва ЧЛда зафар қучди.
Ориосола "Реал" ва "Бавария" сафида 2019/20 йилги мавсумда 10та ўйинда майдонга тушиб, 613 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ўйинчи майдонда ўтказган ўртача ҳар 122 дақиқасида соврин ютди.



