Одил Аҳмедов: "Плей-оффда кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ"

Narzulla Saydullayev
14 янв 2019, 01:37
Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов Туркманистонга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тўғриси, бунчалик осон ғалаба қозонамиз деб ўйламагандим. 90 дақиқа давомида ташаббус биз томонда бўлди. Кейинги босқичга чиққанимиздан жудаям хурсандмиз. Навбатдаги учрашувларда ҳам яхши ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қиламиз.

Ўйин олдидан Марказий Осиё дербиси эканлигини, ғалаба зарурлигини тушуниб тургандик. Учрашувга ўзимизни тайёрлаб, тезкор гол киритишни мақсад қилгандик. Дастлабки голдан сўнг яна рақиблар дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилдик. Бунга эриша олдик.

Кейинги босқичдаги рақиб? Олдимиздаги вазифа - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Шунинг учун, ҳозирча фақат Япония терма жамоаси ҳақида ўйлаяпмиз.

Осиё чемпионатида гуруҳдан кучсиз жамоа чиқмайди. Шунинг учун, ҳар бир рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз. Кимга тушишни фарқи йўқ", - деди Одил Аҳмедов.




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›