UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  3 19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  5 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  6 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Одил Аҳмедов: «Ўзбекистон термаси сафида энг тезкор голни урганимни айтишди» Янгиликлар

Одил Аҳмедов: «Ўзбекистон термаси сафида энг тезкор голни урганимни айтишди»

Одил Аҳмедов Яман ва Филиппинга қарши ўйиндан сўнг "Краснодар" клуби расмий сайтига интервью берди.

Ўзбекистон терма жамоаси иккала ўйинда ҳам ғолиб бўлди, «Краснодар» футболчиси эса мамлакат рекордини қайд этди.

- Одил, энди Ўзбекистан терма жамоаси сардорисиз. Янги статусни қандай қабул қилдингиз?
- Олдин мен вице-сардор эдим, янги мураббий сардорлик учун сўров ўтказишга қарор қилди. Йигитлар менга овоз беришди, бу билан менга ишонч билдиришди. Уларнинг ишончини оқлашга уринаман.

- Филиппинга қарши баҳсда 1-дақиқадаёқ гол урдингиз. Фаолиятингиз давомида бунчалик тез гол урганмидингиз?
- Йўқ, бу биринчиси. Илк сонияларданоқ рақибга нисбатан прессинг қилдик, тўпни олиб қўйдик, менга тўп келгач тепишга қарор қилдим. Дарвозабон эса бунга тайёр эмас экан. Ўйиндан сўнг менга Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг тезкор голни урганимни айтишди.

- 3та ўйиндан сўнг Ўзбекистон ўз гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа бундан ҳам кўпроғини истаяптими?
- Албатта, биз биринчи бўлишни хоҳлаймиз – мақсадимиз шундай. Биринчи ўрин кейинги босқич йўлланмасини тақдим этади. Ҳозир биз КХДРдан 3 очко орқадамиз, бу рақибни Тошкентда қабул қиламиз. Ўша ўйинда ғалаба қозонишга уринамиз. Бундан ташқари улар бошқа рақиблар билан ўйинларда очко йўқотишлари мумкин. Асосийси, ўзимиз очко йўқотмаслигимиз керак.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика