

Махсус интервью зонасига ташриф буюрмагани учун ОФК шундай қарорга келган. Бизга маълум бўлишича ЎФА мазкур жаримани Одил Аҳмедовни ўзига тўлатган. Бу ҳақда футболчига мурожаат қилганимизда, яхшиси бу мавзуга қайтмасликни айтиб ўтди.
Аҳмедовдан ташқари қизил ва сариқ карточкалари учун Егор Кримец ҳам жаримага тортилган эди. Мазкур ҳолат бўйича ЎФА матубот хизмати билан боғландик. Аммо ҳозирча вазият юзасидан расмий жавоб бўлмади.




