ОЧЛ семинарида "Насаф" матбуот котиби иштирок этмайдими?

Narzulla Saydullayev
1 дек 2015
Осиё чемпионлар лигасининг янги мавсум олдидан ўтказилинадиган одатдаги семинари бу сафар "Насаф" матбуот хизмати вакилларисиз ўтадиган бўлди.

Семинар ташкилотчиларининг бизга тақдим этган рўйхатларида, айнан "Насаф"дан матбуот котиби йўқ.
Тадбирда, "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари иштирок этадилар. Аввалги йилги семинарлардан фарқли равишда бу сафар ОФК бор йўғи икки нафар ходимнинг ҳаражатларини ўз бўйнига олади. Бунга қадар ҳар бир жамоадан тўрт нафардан мутахассис ОФК қароргоҳида йиғилар эди.

Демак, рўйхат қуйидагича кўриниш олган:

"Бунёдкор": Ислом Ходжаев (жамоа бошлиғи), Баҳодир Мирзаев (матбуот котиби).
"Насаф": Шамил Ярулин (ж.б), Юнус Набиев (м.к).
"Пахтакор": Рустам Купайсинов (ж.б), Нодир Абдуқодиров (м.к).
"Локомотив": Сардор Акрамов (ж.б), Хайрулла Холиқов (м.к).

Қизиғи шундаки, "Насаф" клубининг матбуот хизматида уч нафар ходим ишлайди, аммо уларнинг ҳеч бири ОФК семинарида иштирок этмайди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia