UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  0 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  0 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  0 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  2 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  2 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  6 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4

ОЧЛ. "Пахтакор"га фақат ғалаба керак Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор"га фақат ғалаба керак

Теглар :  Пахтакор
Бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тур ўйинларига старт берилади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" сафарда БААНинг "Ал Жазира" клуби меҳмони бўлади.

"С" гуруҳидаги вазиятга тўхталадиган бўлсак, "Пахтакор" 4 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди, БААнинг "Ал Жазира" клуби ҳисобида эса бир очко мавжуд ва улар охирги ўринда боришмоқда. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиши учун жамоани фақат ғалаба қониқтиради, йўқса ОЧЛ билан хайрлашишга тўғри келади. Қуйида бугунги тўқнашув олдидан баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

- Бу ўйин "Пахтакор" ва "Ал Жазира" ўртасидаги илк тўқнашув бўлади. Жамоалар олдин бир-бирларига қарши ўйнаган эмаслар.

- "Ал Жазира" Осиё чемпионлар лигасида еттинчи бор иштирок этмоқда, "Пахтакор" эса бу борада рекорд соҳиби - 13-марта қатнашяпти.

- Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" клуби сингари "Ал Жазира" ҳам ҳали гуруҳ ўйинлари якунланмасдан гуруҳ босқичини тарк этди. Жамоа ўтган тур "Ал Ҳилол"дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўққа чиқарди.

- "Ал Жазира" иккинчи бор ўз майдонида Ўзбекистон клубини қабул қилади. Улар илк марта 2012 йил "Насаф"га қарши баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида зафар қучишган. 

- "Ал Жазира" ОЧЛда мана 9 ўйиндирки ғалаба қозона олмаяпти. Бу жамоа охирги марта 2014 йил "Ал Райан" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Шундан бери етти марта мағлубиятга учраб, икки бор дуранг ўйнади. "Ал Жазира" ОЧЛ плей-офф босқичида "Ал Садд"ни мусобақадан чиқариб юборганини эсдан чиқармаслик лозим.

- "Ал Жазира" ҳозирча битта гол урди ва бу гол Фарес Жумага тегишли. Аммо бу футболчи бугунги беллашувни сариқ карточкалар туфайли ўтказиб юборади. 

- "Ал Жазира" миллий чемпионатдаги охирги учршаувни "Ал Шааб"га қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Улар ҳозир турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб туришибди. 

- Айтиб ўтганимиздек, "Пахтакор" гуруҳдан чиқиш имкониятини ўзида сақлаб қолиши учун бугун беллашувда фақат ва фақат ғалаба қозониши керак. Маълумот учун, жамоа 2010 йилдан бери гуруҳдан чиқа олмаяпти. 


- "Пахтакор" БАА клублари билан ўйинларда муваффақиятли жамоа ҳисобланади. Бунгача ўтказилган еттита учрашувнинг тўрттасида ғалаба, иккита дуранг ва бир мағлубият қайд этилган. 

- Ўтган тур "Тракторсози"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг "Пахтакор"нинг сафар беллашувларидаги ғалабасиз серияси еттита ўйинга етди. "Пахтакор" охирги бор сафарда 2013 йилнинг мартида "Ал Шабаб" (С.Арабистони)ни 1:0 ҳисобида енганди. 

- Бу йил "Пахтакор" сафида Игорь Сергеев энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Унинг ҳисобида ҳозирча учта гол бор. 

- Жамшид Искандеров, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Жавоҳир Соҳибов, Владимир Козак, Ойбек Қиличев ва Камолиддин Тожиев каби футболчилар ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Шу ўйинчилардан кимдир бугун "сариқ" оладиган бўлса, кейинги турни ўтказиб юборади. 

- "Пахтакор" ички чемпионатнинг аввалги турини сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Бу жамоанинг кетма-кет учинчи дуранги бўлди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика