UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  3 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10

ОЧЛ. "D" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ. "D" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида

17-18 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"D" гуруҳида иштирок этаётган Қаршининг "Насаф" клуби кеча БААда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб, бу ўйинда ҳисоб очилмади. Натижада 3-турда бизникилардан очко олган фақат "Насаф" бўлди. Гуруҳдаги нариги беллашув эса Саудия Арабистонида ўтказилди ва бунда "Ал Аҳли" "Тракторсози"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Кечаги баҳсда "Насаф" яхши ҳаракат қилди. Қаршиликлар айниқса, ҳимояда мустаҳкам туришди ва шу туфайли рақибга гол уриш имкони беришмади. Қолаверса, жамоа етакчиси Артур Геворкяннинг жароҳат олиб майдонни тарк этиши ҳам "Насаф" ўйинига бирмунча таъсир кўрсатди. Олдинда яна учта тур борлигини инобатга олсак, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турган "Насаф"да кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият юзага келган. Агар Рўзиқул Бердиев шогирдлари Қаршида "Ал Аҳли"ни мағлуб этишса, имконият янада ошади.

Мазкур гуруҳда Саудиянинг "Ал Аҳли" клуби 7 очко билан биринчи ўринда боряпти. Айтиб ўтганимиздек, "Насаф" иккинчи поғонада ва ҳисобида тўрт очко бор. Кейинги ўринларни "Тракторсози" (3 очко) ва "Ал Аҳли" (БАА, 2 очко) эгаллаб туришибди. Навбатдаги тур ўйинлари 7 апрель куни ўтказилади.

СЎЗ
- Қаршида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз. Бугун ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсата олмадик. Аммо жавоб баҳсида анча шиддатли ҳаракат қиламиз. (Рўзиқул Бердиевнинг "Ал Аҳли"га қарши жавоб учрашувидан олдин айтган фикрлари)
 
3-тур. 18 март
"Ал Аҳли" - "Насаф" 0:0
"Ал Аҳли" - "Тракторсози" 2:0

ЖАДВАЛ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Al Ahli 3 2 1 0 7 - 4 3 7
2 Nasaf Qarshi 3 1 1 1 3 - 3 0 4
3 Tractor Sazi Tabriz 3 1 0 2 2 - 4 -2 3
4 Al-Ahli 3 0 2 1 3 - 4 -1 2


Кейинги учрашувлар
4-тур. 7 апрель
"Насаф" - "Ал Аҳли" (БАА)
"Тракторсози" - "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика