UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди  0 19:55ЎФА президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашди  1 19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  1 19:14Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"  2 18:50Куман Бергвейннинг "Ал Иттиҳод"га трансфери ҳақида: "26 ёшда пул — асосий мақсадингиз бўлмаслиги керак"  2 18:29Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи кун машғулотлари — Шомуродов, Турғунбоев ва Ҳусанов Тошкентда  4 17:36Пеп Гвардиола: "Роналдо ва Роналдиньо каби футболчиларни бошқа кўрмадим"  9 16:54Тарихда шу кун. Гейнрихнинг омадли қайтиши, Шомуродовнинг дебют ўйини, ёхуд Ўзбекистон – Яман 1:0  7 16:49"Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди  0 16:22"Манчестер Юнайтед" бош директори: "Эрик тен Хаг бизга мос мураббий"  10 15:36АПЛдан Саудия Арабистони томон навбатдаги трансфер ҳал бўлди  0 14:59ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ терма жамоаси таркиби эълон қилинди — рўйхатда А Сериядан ҳам вакил бор  1 14:10ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР учрашувини ким бошқариб бориши ёдингиздами?  12 13:41"Ливерпуль" собиқ футболчиси АПЛга қайтишга яқин  2 12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  2

ОЧЛ. Бикмаев Вильянуэва ҳамда Аҳмедовнинг натижасини такрорлади Янгиликлар

ОЧЛ. Бикмаев Вильянуэва ҳамда Аҳмедовнинг натижасини такрорлади

Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида жанговор 4:4 ҳисобидаги дуранг қайд этилганидан хабардорсиз.

Ушбу баҳсда майдон эгалари ҳужумчиси Марат Бикмаев Саудия Арабистони клуби дарвозасига учта гол уришга муваффақ бўлди.

Бу йилги мавсумни ўзи учун қойилмақом тарзда бошлаган Бикмаев хоҳ Осиё чемпионлар лигасида бўлсин, хоҳ олий лига баҳслари бўлсин майдонни деярли голсиз тарк этмаяпти. Сўнгги ўйинларда эса у хатто иккитадан гол уришни ҳам бошлаб юборганди.

"Темирйўлчилар" сафини ўтган йилги тўпурар Темурхўжа Абдухолиқов тарк этгач мураббийлар Марат Бикмаевни асосий ҳужумчи ролида ўйнатишмоқда. Марат бу ишончни тўлиғи билан оқлаяпти десак муболаға бўлмаса керак.

Олий лигада ҳозирга қадар 6та учрашувда майдонга тушиб рақиблари дарвозасини 7 марта ишғол қилишга эришди. Айни пайтда чемпионатимизда айнан Бикмаев якка тўпурар бўлиб турибди. У "Насаф" ва "Пахтакор" билан учрашувларда ўз ҳисобига иккитадан гол ёзиб қўйишга эришди.



Осиё чемпионлар лигасида эса ҳужумчи Тошкентдаги барча ўйинларда гол уришга эришди. Дастлаб БААнинг "Ал Аҳли" клубига қарши учрашувда тўп киритди. Сўнгра Эронинг "Истиқлол" жамоаси билан ўйинда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Юқорида айтганимиздек "Ал Таавон" билан учрашувда учта тўп киритиб хет-трикка эришди. Бироқ бу жамоасининг ғалабасига етарли бўлмади ва "Локомотив" ўз уйида Саудия Арабистони клуби билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади.

Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон клуби сафида икки нафар футболчи бир ўйинда учта гол уришга эришган.

2008 йил юлдузли "Бунёдкор" клуби мусоабақанинг чорак финли жавоб баҳсини Тошкентда Эроннинг "Сайпа" клубига қарши ўтказган. Ўша учрашувда "қалдирғочлар"нинг чилилик ҳужумчиси Хосе Луис Вильянуэва рақиб дарвозасини 9, 18 ва 52-дақиқаларда нишонга олиб хет-трик қайд этган. Қизиғи Вильянуэва ҳам Бикмаев каби битта голини пенальтидан урган. Ўша куни "Бунёдкор" рақибини 5:1 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга йўлланмани қўлга киритганди. Эътиборли томони ўша кун "Бунёдкор" сафида ўйнаган Тимур Кападзе Бикмаев хет-трик қайд этган ўйинда "Локо" сафида ҳаракат қилди.



Осиё чемпионлар лигасида хет-трикка эришган дастлабки ўзбекистонлик футболчи эса Одил Аҳмедов бўлганди. 2010 йилги мавсумда "Пахтакор" гуруҳ босқичи, 5-турида ўз майдонида БААнинг "Ал Айн" клубини қабул қилган. Учрашувнинг 9, 12 ва 29-дақиқаларида мезбонлар ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов кетма-кет уч бор тўп киритишга муваффақ бўлганди. Учрашув 3:2 ҳисобида "шерлар"нинг ғалабаси билан тугаганди.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика