UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  1 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  3 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

ОЧЛ. "Ал Садд" - "Локомотив". Бенжамин Уильямс биз учун қанчалик омадли? Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Садд" - "Локомотив". Бенжамин Уильямс биз учун қанчалик омадли?

ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида Тошкентнинг "Локомотив" клуби Дохада "Ал Садд" клуби меҳмони бўлади. Мазкур баҳсни австралиялик ҳакамлар бошқариб боришади.
Бош ҳакам - Бенжамин Уильямс. Унга қанотларда ҳамюртлари Мэтью Крим ва Пол Сетранголо ёрдам беришади. Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 20:45да бошланади.

Ушбу ҳакам Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари иштирокидаги ўйинларда 6 марта ишлаган.

2007 йил Олимпиада-2008 саралаши доирасидаги Жанубий Кореяга қарши баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишган. Ўша баҳсда Уильямс ишлаган ва икки нафар футболчимизга қизил карточка кўрсатганди.

2008 йил 19 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитой билан тўқнаш келган. Австралиялик ҳакам бу сафар Дониёр Усмоновни четлатган, жамоамиз эса пенальтилар сериясида ғалабага эришганди.

2010 йилги Осиё ўйинлари 1/8 финалида Ўзбекистон Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу сафар Уильямснинг қадами биз учун қутлуғ келган.

ЖЧ-2014 саралаши тўртинчи босқичида Жанубий Корея билан Тошкентдаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Плей-офф доирасидаги Иорданияга қарши жавоб ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган ва пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганмиз.

Январь ойида Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши кечган ўйинда термамиз 3:1 ҳисобида зафар қучган.

Бундан ташқари бу ҳакам "Пахтакор" клуби иштирокидаги битта ўйинда ҳам ишлаган. 2009 йилги Осиё чемпионлар лигаси чорак финалида "шерлар" Тошкентда Саудия Арабистонинг "Ал Иттиҳод" клуби билан дуранг ўйнашган - 1:1.

Уильямс "Бунёдкор"нинг 6та ўйинида фаолият юритган. Қуйида барча натижалар келтирилган:
"Ал Иттифоқ" - "Бунёдкор" 4:0
"Бунёдкор" - "Ал Иттиҳод" 3:0
"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0
"Ал Ваҳда" - "Бунёдкор" 1:1
"Бурирам" - "Бунёдкор" 2:1
"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор" 3:0

ОЧЛ. 3-тур. "С" гуруҳи
АЛ САДД - ЛОКОМОТИВ
17 март 2015. Доха. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони. 20:45
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Қанот ҳакамлари
: Мэтью Крим (Австралия), Пол Сетранголо (Австралия)
Захира ҳаками: Алан Миллинер (Австралия)
Назоратчи: Умар Абу Лум (Иордания)
Комиссар: Ким Йонг Жу (Ж.Корея)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика