UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   0 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 20:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам 1:1 (матнли трансляция)  29 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  11 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

ОЧЛ. "Ал Айн" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Насаф"ни мусобақадан чиқариб юборди. Роналду Қаршига келмайди Янгиликлар

ОЧЛ. "Ал Айн" сўнгги дақиқаларда гол уриб "Насаф"ни мусобақадан чиқариб юборди. Роналду Қаршига келмайди

Теглар :  Ал АйнНасаф
ОЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидан ўрин олган "Ал Айн" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйини

21.02.2024 йил

Ал Айн, "Ҳазза бин Зайд" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)

"Ал Айн" - "Насаф" 2:1 (ТУГАДИ)

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Қанот ҳакамлари: Антон Шчетинин ва Жорж Лакринидис (иккиси Австралия)

Захира ҳаками: Ким Жорж Александр (Австралия)

ВАР: Кейт Яцевич (Австралия)

АВАР: Жон Кирни Робинсон (Австралия).

Голлар: Акмал Мозговой (Бобир Абдихолиқов) 52 0:1, Кожо Лаба 55, 1:1, Софиан Раҳими 90+2

"Ал Айн": 17.Холид Эйса, 3.Куаме Куадио Аутонн, 5.Парк Йонг Ву, 6.Яхё Нодир ( 30.Ҳазим Муҳаммад,87), 7.Омер Ацили (8.Муҳаммад Аббас Ал Блуши,61), 9.Кожо Лаба, 11.Бандар Муҳаммад, 16.Холид Муҳаммад Ал Ҳашми, 20.Матиас Паласиос, 21.Софиан Раҳими (22.Фалаҳ Волид, 90+5), 40.Холид Ал Блуши (13.Аҳмад Барман, 61)

Захира: 1.Муҳаммад Бусанда,  12.Султан Абдулла Ал Ментери, 18.Холид Муҳаммад, 27.Султон Ал Шамси, 66.Мансур Саид, 90.Эйса Халфан.

"Насаф":  35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов (21.Дониёржон Нарзуллаев, 90+4), 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 30.Темур Чогадзе (20.Виктор Да Силва,83), 70.Жаба Жигаури (45. Зоран Марушич,63)  88.Марко Станоевич ( 9.Жавоҳир Сидиқов,63) 97.Бобир Абдихолиқов (44.Шаҳзод Акрамов, 83)

Захира: 91.Зафар Сафоев, 13.Адҳамжон Мусулмонов, 2.Алибек Давронов,  34.Шерзод Насруллаев, 

Огоҳлантириш: Ал Блуши ("Ал Айн") 39, Матиас Паласиос ("Ал Айн") 85, Ҳазим Аббас ("Ал Айн") 90+5


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Ҳазим Аббас 

90+2. ГОЛ. Ана холос. "Ал Айн" қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобда олдинга чиқиб олди. Неъматов қанотдан келган тўпни қайтарди. Қайтган тўни Софиён Раҳими дарвозага йўллаб қўя қолди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Борган сари экстра-таймларни ҳиди келмоқда. 

87. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Яхё Нодир ўрнига Ҳазим Аббас тушди. 

85. ОГОҲЛАНТИРИШ. Матиас Паласиос, "Ал Айн"

83. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Темур Чогадзе ўрнига Виктор Да Силва, Бобир Абдихолиқов ўрнига Шаҳзод Акрамов тушди. 

75. Статистика. Зарбалар: 14/6 - 14/5

72. Ўйин ҳарорати юқори. 

70. Паласиоснинг зарбаси ноаниқ кетди. 

63. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Жаба Жигаури ўрнига Зоран Марушич, Марко Станоевич ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди.

62. ЗАРБААААААА. НЕЪМАТООООВ. Яхё Нодирнинг кучли зарбасини Неъматов қайтарди. 

61. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Ал Блуши ўрнига Аҳмад Барман, Ацили ўрнига Муҳаммад Ал Блуши  тушди. 

61. Бобир Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани аниқ бўлди

60. Бобиииир. У катта тезликда ҳимоячилардан қочиб кетди. Ҳимоячилар уни йиқитишди. Ҳакам пенальтига кейин эса ўйиндан ташқари ҳолатга ишора қилди. ВАР борми? Бир минутга қараб юборсин. 

58. Барчасини яна бошидан бошлаймиз. "Ал Айн" голдан руҳ олди ва яна олдинга ўтмоқда. 

56. ВАР голни кўрди. Ҳеч нарса ўзгармади. 

55. Эҳ, байрамни бошлаган жойимизда Лаба расвосини чиқарди. Ҳимоячилар Лабага зарба беришга йўл қўйиб беришди, 1:1

52.  Станоевич бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бобир жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиб Акмалга узатди. У эса гол урди. 

51. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ. Ниҳоят, ниҳоят бўлар эканку, мана ўша гол, мана сизга гол.

49. ЗАРБААААААААААААААААА. Мозговойнинг узатмасини Жигаури ён томонлама дарвозага тўғирлаб юборди. Хавфли зарба. Эйса эса ўзига яна бир сейв ёздириб қўйди. "Насаф" бошлаяпти. 

Иккинчи бўлим бошланди.

 

Танаффус.

45+4. "Насаф"  бўлим охирида яна имкониятга эга бўлди. Гол йўқ, гол йўқ. 

45+2. ЗАРБАААААААААА. "Насаф" бурчакка яқин жойда тўпни ўйинга киритди. Мурод Раҳматовнинг бир алдаб берган зарбасини Эйса қайтарди. Бу ерда Шароф ҳам жуда аққли тарзда ҳаракат қилганини эътироф этиш жоиз. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ЗАРБАААААААА. Қарама қарши ўнгдан чапга узатилган тўпни Муҳитдинов дарвозага йўллади. Ҳимоячилар яна ишончли ўйнади. "Насаф" голга яқин. 

42. УУУУУУХ. Абдувоҳид Неъматов рақибнинг қарши ҳужумининг голи билан тугашига йўл 

39. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн", Ал Блушига сариқ карточка кўрсатилди. 

34. Хавфли вазият. "Насаф" олдинга ўтди. Раҳматовнинг ерлатиб берган зарбасини ҳимоячилар қайтарди. 

32. Статистика: Аниқ зарбалар 1/2

27. ЗАРБАААААААААААА. Шароф Муҳитдиновнинг супер пасидан Бобир Абдихолиқов боши билан зарба йўллади. Қайтган тўпни Мозговой тепди. Зарбани эса Хошми қайтарди. Эҳ, Бобир, Бобир. Осиё Кубогида урмаган голларини уриб ол. 

19. ЗАРБА. Чогадзе зарба йўллади. Холид Эйса ўз ўрнида. 

17. 2016 йил бу жамоаларнинг БААдаги ўйинида мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. "Насаф" меҳмонда ҳали "Ал Айн"га гол урмаган.

13. Жаба Жигаури майдоннинг ҳар бир нуқтасида пайдо бўлишга ҳаракат қилмоқда. 

8. Хавфли вазият. "Ал Айн" ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Қанотдан жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпга Лаба боши билан зарба йўллашга уриниб кўрди. Бу ерда у Неъматов билан тўқнашиб кетди. 

3. "Ал Айн" кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. "Насаф" жамоавий тарзда яхши ҳимояланди. 

2. Илк дақиқалардан тўп назорати майдон эгаларида бўлиб турибди. Бу албатта кутилган ва табиий ҳолат эди. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишди. Олға "Насаф"!

- Учрашув 21:00да старт олади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+31   
21 фев 22:59:59
barselona7
Афсуски ҳаммаси ҳар доимгидек. Термада ҳам клубларимизда ҳам шу ҳолат. Доим зўр ўйнаймиз аммо якунда барибир ютқазамиз. Нематов ҳам худди шундай зўр ўйнайди аммо битта хато қилади. Зўр ўйнаш нимага керак ҳеч қандай натижа бўлмаса. Бобурга эса... Катанец Бобур ҳақида аллақачон хулоса чиқариб бўлган экан. Афсус, афсус, афсус.
+25   
21 фев 22:54:10
Aristocrat 1985
Нематов катта қилиб чичиб қўйди
+22   
21 фев 23:04:20
Asadulla Buriyev
Siddiqov degan bòqni nega tushurdi 2 gol Siddiqovni hujumda qilgan aybini deb bòldi 100% 92 minut jamoa charchagan hamma oldinda balo bormi aldab hech bòlmasa tep uzoqdan dalbayob
+21   
21 фев 21:47:28
Realist 2
Rahmatov yondiryabdi bu bola.
+19   
21 фев 23:05:22
Гена
Бобурни бекорга Катанец захирада ушламаган экан, хатто гол булганида кайси томонга тепганини курдизларми? Так что Катанец билган экан. Уйинчилардан Рахматов Мозговой жуда яхши уйнади.
+17   
21 фев 23:09:03
Навбахор96_Арсенал2004
Неъматовниям Бобурниям кўрдик-а. Силаям яҳшилаб кўрволинглар. Катанец сизлар ўйлаганчалик жа ахмоқ тренермас.
+17   
21 фев 23:01:59
Акрамжон Мамаджонов
Замена тушганлар расво килишди, умуман уйнашмади? Жисмонан юткизди Насаф! Легионерлар ноль! Кейинги уйинларда омад!
+16   
21 фев 23:00:07
Behzod
Siddiqov tugapti. Havaskorlar ligasiga tushib oynayversa bolarkan, korpus yo'qligi pand beradi. Mayda bolla
+15   
21 фев 23:04:45
Beebarsa83
Zamenadan tushganlar chichvordi! Roʻziqul adashding
+15   
21 фев 23:04:34
SHAMAN-2016
ХА НАСАФ ЖАНГАВОР УЙИНДА ЯХШИ УЙНАБ МАГЛУБ БУЛДИ, БОЛАЛАРГА РАХМАТ ШУНДАЙ ЧИРОЙЛИ УЙИНИ УЧУН. АММО ХАЙРУЛЛО САНИ НАСАФНИ КУРА ОЛМАСЛИГИНГ ЯНА БИР БОР КУРИНИБ КОЛДИ, САНГА ЭМАС НАСАЫНИ УЙИНЛАРИНИ КОМЕНТАРИЯ КИЛИШ, САН УША ТОШКЕНТИНГНИ КОМАНДАЛАРИГА МУХЛИСЛИК КИЛАВЕРГИН МОШАВАХУР. НАСАФ УЙИНЧИЛАРИГА ЯНА БИР БОР РАХМАТ. ЭРТАГА НАВБАХОРГА ОМАД ТИЛАЙМАН.
+14   
21 фев 23:02:42
ISLOMXAN SHAKIROV
Siddiqovni tushirib xato qildi chogadzeniham nima qildi ruziqul aka
+14   
21 фев 21:53:33
.
"Насаф" жуда ажойиб ўйнаяпти-ю, омад мезбонларга кулиб боқяпти. Раҳматов биринчи таймдаги энг фойдали ўйинчи бўлиб турибди. Босамиз, йигитлар!
+13   
21 фев 23:02:28
Otabek_701
Бердиев замена килишда АлАйнга совга килди, Сидиков билан сохта Пеле умуман Насафда ортикча
+13   
21 фев 21:42:13
Realist 2
Rahmatovni tezlik bilan termaga chaqirish kerak. Katanets ko'rarmikin shu o'yinlarni
+12   
21 фев 22:56:40
O'rinberdi
100% Ro'ziqul rasvo qildi qayerdagi zamenani qildi Chagadze zo'r o'ynayotgan edi Jiguriham bu tashbaqalardan hato zamena
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика