UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0

ОЧЛ. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган АГМКнинг гуруҳдан чиқа олмаслиги ойдинлашди Янгиликлар

ОЧЛ. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган АГМКнинг гуруҳдан чиқа олмаслиги ойдинлашди

Теглар :  АГМКАл Ҳилол
Бугун АГМК жамоаси ОЧЛнинг 5-тури доирасида "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олиб боради.

АГМК - "Ал Ҳилол" 0:3

Голлар: Вьетто (39, 0:1), Гомис (47, 0:2), Шаҳрони (58, 0:3).

АГМК (4-2-3-1) — 1.Ботирали Эргашев - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 15.Аббос Отахонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич (5.Дилшод Жўраев, 57), 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 67) - 11.Мурод Тошматов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (19.Шероз Жалолов, 70) - 18.Александр Касьян (9.Зафар Полвонов, 46).

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 35.Валижон Раҳимов - 21.Санжар Жумабоев, 28.Шоҳруҳ Гадоев, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 94.Элвин Фортес

"Ал Ҳилол": 1. Абдуллоҳ ал-Маюф, 2. Муҳаммад ал-Бурайк, 5. Али ал-Булайҳи, 8. Абдуллоҳ Отайф, 10. Лусиано Вьетто, 12. Ёсир ал-Шаҳрони, 16. Носир ал-Давсари, 18. Бафетимби Гомис (11. Солиҳ ал-Шеҳри, 67), 19. Андре Карильо, 20. Жанг Хьюн-Су, 28. Муҳаммад Канно.

Захирадагилар: 31. Ҳабиб ал-Ватян, 22. Амир Курди, 23. Мадаллаҳ ал-Олаян, 26. Фаваз ал-Тераис, 27. Хатан Бахбри, 44. Саад ал-Носсир, 49. Абдуллоҳ Ҳади Радиф, 70. Муҳаммад Жаҳфали.

АГМК

Лига чемпионов АФК. Группа А . 5-тур

28/04/2021, 00:00

3
:
0
Тугади

Аль-Хиляль

Лучано Дарио Вьетто - 39', Бафетимби Гомис - 47', Яссер Аль-Шахрани - 58'

45'
90'
43'  Александр Касьян
46'  Александр Касьян (Zafar Polvonov)
57'  Jovan Djokic (Dilshod Djuraev)
57'  Akramjon Komilov (Shohruh Gadoev)
67'  Санжар Турсунов (Mirjamol Kasimov)
71'  Husniddin Gafurov (Sheroz Djalolov)
39'  Лучано Дарио Вьетто
47'  Бафетимби Гомис
56'  Мохамед Канно
58'  Яссер Аль-Шахрани
67'  Бафетимби Гомис (Салех Аль-Шехри)
67'  Андре Каррильо (Хаттан Бабхир)
79'  Абдуллах Утаиф (Амири Курди)
79'  Лучано Дарио Вьетто (Saad Fahad Al Nasser)
87'  Мохаммед Аль-Бурайк (Madallah Al Olayan)

ЯНГИЛАШ

Тугади. АГМКдан омадсиз дебют...

89. УХХХХ!! Маюф жамоаси ҳисобда олдинда бораётган пайти деворга айланар экан. Майдонда жанжал бошланиб кетди.

87. "Ҳилол" бурчак зарбасига эга бўлди. Зарба анчагина ноаниқ.

АГМК - ОЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа

83. Бахбрининг зарбасини Эргашев муштлари билан уриб юборди.

77. ЗАРБАААА!! Ал-Давсарининг кучли зарбаси дарвозамиз устунини титратди!

75. Барча гап мураббийда. Футболчиларга русчасига айтганда "настрой" бера олиши керак. Жанговарликни кўрсатиши, кўзини ёндириши керак. Футболчилар учун кийим алмаштириш хонаси жаҳаннамга айланиши керак...

72. Шундай пайтларда вазиятлардан фойдаланиш керак-да... Урайлик гол!

Қосимов ҳам тақдирга тан берди... Ғофуровнинг ўрнини Жалолов билан тўлдирди.

69. Гадоевнинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

67. Балки "Истиқлол"дан ниманидир ўрганиш вақти келгандир. ОЧЛдаги иштирок шунчаки тасодиф эмасга ўхшаяпти.

63. УХХХХ!! 10 сонияда ал-Маюф икки сейв амалга оширди. Дастлабкисини Ғофуров амалга оширди. Иккинчиси Сулаймоновга тегишли бўлди.

Бир хулосага келдим. АГМКнинг душмани - АГМКнинг рухияти. Футболчилар иккинчи бўлимни жуда тушкун кайфиятда бошлашди ва тезкор голдан рухан синиб бўлди. Учинчи голдан кейин эса тўпга деярлик эгалик қилишмаяпти ҳам.

58. Тугади. Рухан синган АГМК учинчи голни ўтказиб юборди.

56. Бу сафар бош ҳакам Каннонинг провокациясига учмади ва унга сариқ карточка кўрсатди.

53. Иккинчи бўлимда устунлик ҳар томонлама мезбонлар томонида. Футболчиларимиз жуда қийналишмоқда.

50. Даҳшат! Шунчаки даҳшат! ал-Бурайк Ғофуровни икки марта дўконга жўнатиб, дарвозага яқин қолганда зарба йўллади. Комилов бўлмаганда нима бўларди, билмадим...

49. Вьетто шунчаки АГМКни аяди. Раҳмат гол урмагани учун.

47. Иккинчи бўлимда тезкор гол. Гомис!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Биринчи бўлимда АГМК футболчиси бўлган бош ҳакам энди "Локомотив" футболчисига айланди) Албатта хазил)

Танаффус!

Бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Йигитлар илтимос. Провокацияларга учманг! Араблар провокация қилишни жуда яхши уддалашади.

43. Касьян огоҳлантирилди.

42. Карильонинг ерлатиб зарбасини Эргашев оёғи билан қайтариб юборди.

39. ГОЛ! Вьеттонинг зарбаси рикошет ҳосил қилиб, дарвоза тўрига бориб тушди.

38. Вьеттонинг зарбаси футболчимизга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

35. ЗАРБААААА! Гомиснинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

33. "Ҳилол" ҳужумда. Чап қанотдан оширилган тўпга Вьетто муваффақиятсиз зарба йўллади.

30. Умуман олганда ўйинда вазиятлар унчалик кўп эмас.

27. ЗАРБААААА!! Гомиснинг боши билан йўллаган зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

26. "Ал Ҳилол" ҳужумга ўтди. Шаҳронийнинг қанотдан оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан аутга чиқиб кетди.

20. Жуда сифатли ўйнаяпти икки жамоа ҳам. Браклар жуда кам, ҳимояда ўйин тартибли.

18. Эххххх!! АГМК ажойиб вазиятга эга бўлганди. Тошматов зарба бермади.

14. ЗАРБААААА!! Санжар Шоаҳмедовнинг кучли зарбаси Маюфнинг қўлларига бориб тушди.

13. УХХХХ!! Жанг Хьюн-Сунинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

12. Карильонинг кучли зарбасига Жокич тўғаноқ бўлди.

10. Ана энди тотал устунлик "Ҳилол" томонига ўтмоқда.

7. "Ал Ҳилол" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин бўлган вазиятда Ғофуров Каннони йиқитди ва фол белгиланди.

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Вьетто АГМК жарима майдончасига кириб келди. Ботирали Эргашев ҳужумчининг оёғидан тўпни суғуриб олди!

4. Тўп ҳужумдаги Шоаҳмедовга оширганди. Аммо Санжар вазиятга тайёр эмасди.

2. Ўйин ёмон темпда бошланмади. Дастлабки дақиқаларда АГМК тўпга эгалик қилмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ОЛҒААААА, АГМК!

----------------------

23:56. Икки жамоа вакиллари стадионга чиқиб келишди.

23:55. Бобур Акмаловнинг фикрига қўшимча: "Ал Ҳилол" сўнгги марта 2012 йилги ОЧЛда 4та гол ўтказиб юборган. Ўшанда рақиб "Ульсан" жамоаси бўлган.

23:54. Майдонга ОФК байроғи олиб чиқилган.

23:46. Икки жамоа футболчилари ўйинолди машғулотларини якунлаб, кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди.

23:30. Айни дамда икки жамоа футболчилари ўйинолди машғулотларни давом эттиришмоқда.

23:21. Бугунги ўйинларга бўлган қизиқиш шундай:

23:11. Бироз кечроқ бўлса-да, ушбу расмларни тақдим этамиз. "Ал Ҳилол" жамоасининг стадионга етиб келишидан расмлар:

23:03. АГМК биргина ғалаба орқали 4-ўриндан 2-поғонагача кўтарилиб олиши мумкин экан. Аммо 1-ўринга чиқа олмайди. Умид қиламизки, АГМК гуруҳ босқичида йиғилиб қолган урилмаган голларни айнан бугун киритиб ташлайди.

22:40. "Пахтакор"да фаолият олиб бораётган Равшан Салимовдан ажойиб твит)


22:34. "Локомотив" клуби матбуот хизмати вакили Миржалол Норматов АГМК жамоасига омад тилади.


AGMK jamoasiga faqat va faqat omad! Biz AGMKga ishonamiz! #BizBuBiz

Опубликовано Mirjalol NormatovВторник, 27 апреля 2021 г.



22:28. "Ал Ҳилол" ҳам бошланғич таркибни эълон қилди:

"Ал Ҳилол": 1. Абдуллоҳ ал-Маюф, 2. Муҳаммад ал-Бурайк, 5. Али ал-Булайҳи, 8. Абдуллоҳ Отайф, 10. Лусиано Вьетто, 12. Ёсир ал-Шаҳрони, 16. Носир ал-Давсари, 18. Бафетимби Гомис, 19. Андре Карильо, 20. Жанг Хьюн-Су, 28. Муҳаммад Канно.

Захирадагилар: 31. Ҳабиб ал-Ватян, 11. Солиҳ ал-Шеҳри, 22. Амир Курди, 23. Мадаллаҳ ал-Олаян, 26. Фаваз ал-Тераис, 27. Хатан Бахбри, 44. Саад ал-Носсир, 49. Абдуллоҳ Ҳади Радиф, 70. Муҳаммад Жаҳфали.

22:26. Демак, АГМК жамоасининг асосий таркиби маълум бўлди:

"Ал Ҳилол"га қарши бошланғич таркиб

АГМК (4-2-3-1) — 1.Ботирали Эргашев - 20.Мирғиёс Сулаймонов, 15.Аббос Отахонов, 8.Бобур Йўлдошев, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов - 11.Мурод Тошматов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 10.Ҳусниддин Ғофуров - 18.Александр Касьян.

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 35.Валижон Раҳимов - 4.Миржамол Қосимов, 5.Дилшод Жўраев, 9.Зафар Полвонов, 19.Шероз Жалолов, 21.Санжар Жумабоев, 28.Шоҳруҳ Гадоев, 77.Дилшод Аҳмадалиев, 94.Элвин Фортес.

— Владимир Козак жароҳати боис, Сардор Раҳмонов эса дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади

22:21. АГМК матбуот котиби Шахбоз Беғамов твиттерда:




22:18. Демак, айни дамга қадар бўлаётган турнир жадвалида АГМК сўнгги поғонада бўлиб турибди. Аммо юртдошларимизга ишонамиз ва ғалаба кутиб қоламиз.

ФОТО АГМК - "Ал Ҳилол". "Шаҳзода Файсал бин Фаҳд" стадиони бугунги баҳсга тайёр

Учрашув атрофидаги маълумотлар, қўшимча хабарлар ушбу саҳифада жамланади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика