UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  2 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  15 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  12

ОЧЛ. 3-тур рақамлари Янгиликлар

ОЧЛ. 3-тур рақамлари

Маълумки, 8-9-10 апрель кунлари Осиё чемпионлар лигасида 3-тур беллашувлари ўтказилди.

Қуйида тур ўйинларига бағишланган статистик рақамларни келтириб ўтамиз.

0. Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" клуби гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди. "Ульсан" дастлабки турда 0:0 ўйнади ва кейинги икки баҳсни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди.


5. ОЧЛда бешта жамоа ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ: "Ал Айн" (БАА), "Гёнгнам" (Ж.Корея), "Жоҳор Дарул Таъзим" (Малайзия), "Мельбурн Виктори" (Австралия), "Сидней ФК" (Австралия). 


9. "Ал Иттиҳод"нинг "Локо" устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабаси жамоа урган голлари сонини 9тага етказиб олишига замин яратди. Шу билан "Ал Иттиҳод" барча 32 клуб орасида энг кўп тўп киритган жамоага айланди.


10. "Ал Айн" дарвозабони Холид Эйса "Ал Дуҳайл" билан кечган 2:2 ҳисобидаги баҳсда 10 марта сейв амалга оширди. 


10. "Ал Райан" ҳужумчиси Гелмин Ривас рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба берган футболчи бўлди. У "Ал Ваҳда"га қарши баҳсда тўпга 10 марта зарба берди. 

 

21. Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби бу турда "Ал Завра"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. "Ал Наср"нинг тўртинчи голи тўхтовсиз 21 марта тўп узатишдан сўнг амалга оширилди. 


116. "Бейжинг" футболчиси Ренато Аугусто бу турда энг кўп пас берган футболчи бўлди. У "Бурирам Юнайтед" билан кечган ўйинда 116 марта тўпни шерикларига узатди. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика