UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

ОЧЛ. 3-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ОЧЛ. 3-тур рамзий терма жамоаси

Осиё чемпионлар лигаси 3-турида ўзини кўрсатган ўйинчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Одатимизга кўра футболчиларни фақат Ўзбекистон клубларидан танлаб олдик. Демак 3-тур рамзий терма жамоаси қуйидагича:



Дарвозабон:
Никита Рибкин ("Пахтакор")

Дарвозага "Пахтакор" клуби посбони Никита Рибкинни танладик. Сабаби бир неча йил давомида захира дарвозабони бўлиб келган Рибкин Лобанов Эрон клубига ўтгач жамоада биринчи рақамли дарвозабонга айланди. У "Тракторсози"га қарши баҳсда мавсумда иккинчи бор ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Эронликлар бир неча бор хавфли ҳужум ташкил этишди. Ғалабада Рибкиннинг каттагина хиссаси бўлди. 



Ҳимоячилар:
Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")
Акром Комилов ("Бунёдкор")
Акбар Исматуллаев ("Пахтакор")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")

Даврон Ҳошимов дисквалификацияга учрагач "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоясида Акбар Исматуллаев ҳаракат қилди. Айтиш мумкинми универсал футболчига айланиб бўлган Акбар бу жойда ёмон ўйнамади. Айнан унинг ажойиб пасидан сўнг Сергеев гол урди.

"Бунёдкор" ўз уйида "Зоб Аҳан" билан дуранг ўйнади. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Акром Комилов фаол ҳаракат қилди. Бир неча бор ҳужумга ўтган ҳимоячи ҳужумчиларга ажойиб паслар оширди, бироқ барибир рақиб дарвозаси ишғол қилинмади.



"Пахтакор" сардори Камолиддин Тожиев "Тракторсози" билан ўйинда ўзини кўрсатди. Рақиб ҳужумчиларига гол уриш имконини бермаган фахрий футболчи рамзий терма жамоадан ўрин олди.

"Локомотив" Эронда "Сепахон"ни 2:0 ҳисобида таслим қилиб қайтди. "Темирйўлчилар" марказий ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ёмғирли об-ҳавода ўтган баҳсда ҳужумчиларни тўхтата олди.



Ярим ҳимоячилар:
Эркин Бойдуллаев ("Насаф")
Сардор Мирзаев ("Локомотив")
Кахи Махарадзе ("Локомотив")
Баҳром Абдураҳимов ("Насаф")
Жамшид Искандеров ("Пахтакор")

Ярим ҳимояга "Насаф"дан икки футболчини киритдик. Сабаби қаршиликлар Қатарда ёмон ўйнашмади, шунчаки баҳс охиридаги битта хато қимматга тушди. Таянч ярим ҳимоясида Эркин Бойдуллаев рақибнинг бир неча ҳужумини тўхтатиб қолишга эришди. Баҳром Абдураҳимов эса ҳужум бошлаш ва зарба беришда фаол бўлди. Агар унинг 29-дақиқада йўллаган зарбаси гол билан тугаганида "аждарлар" сафардан ғалаба билан қайтишлари ҳеч гап эмасди.


"Локомотив" ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев навбатдаги бор рамзий терма жамоага киритилди. Сабаби тинмай гол ураётган Мирзаев "Сепахон" билан ўйинда ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди. Грузиялик Кахи Махарадзе эса "темирйўлчилар" учун муҳим трансферлардан бири бўлгани ҳақида олдинроқ айтгандик. Футболчи Эронда марказда жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. Натижада "Локомотив" ОЧЛда илк бор сафардан ғалаба билан қайтди.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўтган йил олган жароҳатидан кейин ўзига келмоқда. Мавсумни яхши бошлаган Жамшид "Тракторсози"га қарши учрашувда ҳам яхши ҳаракат қилди.



Ҳужумчи:
Марат Бикмаев ("Локомотив")


Ҳужумга "Локомотив" аъзоси Марат Бикмаевни танладик. Тажрибали футболчи ОЧЛда гол уришни яхши кўради. Ўтган йил "Ал Садд"га қарши баҳсда дублга эришган Бикмаев Эронда "Сепахон" дарвозасига гол урди. Голни кўрганлар ўша вазиятда Марат чиройли ҳаракат қилганини айтишмоқда.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика