UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  1 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  4 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  1 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  5 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  8 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  5 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  8 14:38Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади  10 14:06«Атлетико» президенти: «ВАР яхши ҳакамликни ўлдирди»  5 13:30Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди  3 13:00Жароҳатлардан азият чеккан, мусулмон немис билан бир хонада яшаган ва буюмларини "ўғирлатадиган" ОКМКнинг япониялик легионери билан яқиндан танишамиз  0 12:42Моуринью «Галатасарой» - «Фенербаҳче» ўйинидан кейин ҳакамлар хонасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини ошкор этди  0 12:01Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  15 11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  1

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" учинчи саватчадан жой олди, АГМК плей-оффда ютса тўртинчи саватчада бўлади Янгиликлар

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" учинчи саватчадан жой олди, АГМК плей-оффда ютса тўртинчи саватчада бўлади

Осиё футбол конфедерацияси 2021 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун саватчаларни эълон қилди.

Бу йилдан эътиборан гуруҳ босқичида 40та клуб иштирок этади. 10та гуруҳда (5та Ғарб, 5та Шарқ) 4тадан клуб қатнашади. Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари 14-30 апрель кунлари, Шарқ минтақасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари 21 апрелдан 7 майгача марказлашган ҳолда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон чемпиони 3-саватчадан ўрин олган. Ушбу саватчада "Истиқлол" (Тожикистон), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Гоа" (Ҳиндистон) ва "Истиқлол" (Эрон) каби клублар ўрин олган. Битта саватчадан ўрин олган клублар бир гуруҳда бўлишмайди.

Ўзбекистоннинг яна бир вакили АГМК эса плей-офф босқичида "Ал-Гарафа"ни мағлуб эта олса тўртинчи саватчадан жой олади.

ОЧЛ-2021 саватчалари:
ҒАРБ МИНТАҚАСИ

1-саватча: "Ал-Дуҳайл" (Қатар), "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Персеполис" (Эрон), "Шаржа" (БАА), "Ал-Садд" (Қатар).
2-саватча: "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), "Тракторсози" (Эрон), "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" (БАА), "Ал-Райян" (Қатар), "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони).
3-саватча: "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Гоа" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон), "Истиқлол" (Эрон).
4-саватча: "Ал-Шорта" (Ироқ), "Ал-Гарафа" (Қатар) – АГМК (Ўзбекистон) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (Саудия Арабистони) – "Эйр Форс" (Ироқ) ғолиби, "Фулад" (Эрон) – "Ал-Айн" (БАА) ғолиби, "Ал-Ваҳда" (БАА) – "Ал-Завраа" (Ироқ) ғолиби.


ШАРҚ МИНТАҚАСИ

1-саватча: "Цзянсу Сунин" (Хитой), "Кавасаки Фронтале" (Япония), "Чонбук Хёндэ Моторс" (Ж.Корея), "БГ Патхум Юнайтед" (Таиланд), "Шаньдун Лунэн" (Хитой).
2-саватча: "Гамба Осака" (Япония), "Ульсан Хёндэ" (Ж.Корея), "Тай Порт" (Таиланд), "Гуанчжоу" (Хитой), "Нагоя Грампус" (Япония).
3-саватча: "Юнайтед Сити" (Филиппин), "Китчи" (Гонконг), "Виеттел" (Вьетнам), "Жохор Даърул Тазим" (Малайзия), "Тампинес Роверс" (Сингапур).
4-саватча: "Сидней" (Австралия), "Бэйцзин" (Хитой) – "Брисбен Роар" (Австралия)/"Кайя Илоило" (Филиппин) ғолиби, "Сересо Осака" (Япония) – "Мельбурн Сити" (Австралия)/"Шан Юнайтед" (Мьянма) ғолиби, "Похан Стилерс" (Ж.Корея) – "Ратчабури" (Таиланд) ғолиби, "Тэгу" (Ж.Корея) – "Чианграй Юнайтед" (Таиланд) ғолиби.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика