UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Мухлисларнинг намойиши сабабли "Манчестер Юнайтед" 230 миллионсиз қоладиган бўлди  0 12:30А Серия. "Женоа" - "Сассуоло". Тахминий таркиблар!  4 12:12"Лион" тўрт мураббий номзодини кўриб чиқмоқда  0 11:59Coca-Cola Суперлига. 8-тур учрашувлари расмийлари  4 11:34Дмитрий Ким: "Машарипов ва Сергеевлар яна чиқадими? Бундай иқтидорларни болаликдан тайёрлаш керак"  6 11:30Чуквуэзе финални ўтказиб юборади  1 11:20Биринчи лига. Бешинчи турнинг дастлабки натижалари. Бугун яна икки учрашув бор   2 11:11Яқин вақтлар ичида ЕЧЛ финали борасидаги қарор эълон қилинади  9 10:55Бускетс сафдан чиқди  2 10:39Францияда Лига 1'га чиққан илк жамоа номи маълум бўлди  2 10:17Olamsport: Канелонинг жанги муддатидан олдин якунланди, Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги рақиби аниқ ва бошқа хабарлар  0 09:58Клопп: “Бунга эришиш иложсиз эмас, аммо жуда қийин”  8 09:40Агуэро: “Хато қарор қабул қилдим. Узр сўрайман”  21 09:19Нойер Каннинг рекордини такрорлади  1 08:50Флик: “Ёшлигимдан “Бавария”га мухлислик қиламан ва бу ерда икки ажойиб мавсумни ўтказдим”  3

ОЧЛ-2021. АГМК Тожикистон чемпионига мағлуб бўлди Янгиликлар

ОЧЛ-2021. АГМК Тожикистон чемпионига мағлуб бўлди

Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган АГМК - "Истиқлол" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



ОЧЛ, "A" гуруҳи. 2-тур.
18 апрель, якшанба.
АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон) - 2:3
Ар-Риёд, "Қирол Фаҳд" стадиони.
Ҳакамлар
: Моҳд Амирул Изван (Малайзия), Моҳд Юсри Муҳамад (Малайзия), Параккрама Ҳематҳунга (Шри Ланка), Дилан Перера (Шри Ланка).
Назоратчи: Насер Ал Гафари (Иордания)
Комиссар: Мунем Фаҳоури (Иордания)

Голлар: Йован Жокич 45+1 автогол, - 0:1. Манучехр Жалилов 55, - 0:2. Зафар Полвонов 57, - 1:2. Муҳаммаджон Раҳимов 81, - 1:3. Зафар Полвонов 90, - 2:3.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов - 20.Мирғиёс Сулаймонов (77.Дилшод Аҳмадалиев, 46), 8.Бобур Йўлдошев, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов ( 4.Миржамол Қосимов, 85), 22.Санжар Шоаҳмедов (18.Александр Касьян, 56)- 11.Мурод Тошматов (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 9.Зафар Полвонов, 28.Шоҳруҳ Гадоев (94.Элвин Фортес, 72).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 32.Суҳроб Султонов - 5.Дилшод Жўраев, 15.Аббос Отахонов, 21.Санжар Жумабоев, .

"Истиклол": 1.Рустам Ятимов, 3.Андрей Мишченко, 6.Зоир Жўрабоев, 7.Хусейн Доган (9.Рустам Соиров, 90+3), 8.Нуриддин Давронов, 10.Алишер Жалилов, 11.Муҳаммаджон Раҳимов (19.Аҳтам Назаров, 90+3), 21.Алексей Ларин, 55.Манучехр Сафаров (4.Вахдат Ханонов, 46), 63.Манучехр Жалилов, 70.Шаҳром Сулаймонов.
Захира: 99.Муҳриддин Ҳасанов, 14.Шарифбек Раҳматов, 16.Сафармад Ғафоров, 17.Рёта Нёма, 27.Ромиш Жалилов, 28.Салам Ашурмамадов, 77.Хуршед Жўраев.


ЯНГИЛАШ



90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! АГМК - "Истиқлол" 2:3! 

90+3. Ўзгаришлар. "Истиқлол". Доган ўрнига Соиров, Раҳимов ўрнига Назаров тушди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

90. ГОООООООООООООООООООООЛ! Зафар Полвоновдан дубль! 2:3

89. УХХХХХ! Йован Жокич 5 метрдан гол ура олмади, у ўйиндан ташқари ҳолатда экан, лекин барибир гол ура олмаслик қийин эди бу жойдан

86. ЗАРБА! Миржамол Қосимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

85. Ўзгариш. АГМК. Санжар Турсунов ўрнига Миржамол Қосимов тушди

83. ЗАРБААА! Элвин Фортеснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси Ятимовнинг қўлларига бориб тушди

81. ГОЛ! Муҳаммаджон Раҳимов жарима майдони ичидан Валижон Раҳимов дарвозасига гол урди - 1:3

80. АГМК кетма-кет уч марта бурчак тўпига эга бўлди, самарасиз

79. УХХХХ! Ғофуровнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, Полвонов тўпга ета олмади!

76. Ташаббус тўлиқ АГМК томонига ўтди, кетма кет ҳужумлар, қанотдан тўп узатишлар, ҳозирча самарасиз

72. Ўзгариш. АГМК. Гадоев ўрнига Фортес тушди

70. Учрашувдаги голларни телеграмдаги каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

65. ЗАРБА! Полвонов ҳозир акробатик тарзда зарба беришга уринди, ўхшамади

63. УХХХХ! Ғофуров ҳозир супергол муаллифи бўлиши мумкин эди, бирозгина ноаниқ кетди!

59. ГОООООООООООООЛ! ЙЎҚ! Ҳакамлар офсайд деб ҳисоблашди. Қуйидаги расмни кўринг ва офсайд бормиди деган саволга жавоб топинг! 



57. ГООООООООООООООООООЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ! 1:2. Бурчакдан узатилган тўпни Полвонов боши билан дарвозага йўллади! ВИДЕОНИ КЎРИШ

56. Ўзгариш. АГМК. Шоаҳмедов ўрнига Касьян тушди

55. ГОЛ! Манучехр Жалилов жарима майдони ичидан гол урди - 0:2

54. ЗАРБА! Алишер Жалилов жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

47. ЗАРБААА! Бурчакдан Ғофуровнинг узатган тўпи ҳимоячига тегди ва дарвоза устунига тегиб қайтди!

47. ЗАРБААА! Ғофуровнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

46. Захирадан майдонга тушган Ғофуров жарима тўпи ишлаб олди

46. Ўзгаришлар. АГМК. Сулаймонов ўрнига Аҳмадалиев, Тошматов ўрнига Ғофуров тушди

46. Иккинчи тайм бошланди! 


45+1. Биринчи тайм якунланди

45+1. АВТОГОЛ! Жаримадан узатилган тўпни Йован Жокич ўз дарвозасига гол уриб қўйди - 0:1!

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. УХХ! Акром Комилов ҳозир Доганни йиқитди ва "Истиқлол"да жарима тўпи


43. ЗАРБА! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Гадоев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

42. ЗАРБА! Алишер Жалилов 22 метрлардан чап оёғи билан бурама тарзда зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди!

40. УХХ! Турсуновнинг бурчакдан узатган тўпини Ятимов қайтарди!

38. ЗАРБА! Мирғиёс Сулаймонов 25 метрлардан дарвозага аниқ зарба берди, яна Ятимов тўпни қайтарди!

36. ЗАРБА! Санжар Шоаҳмедов жарима майдонига кириб зарба берди, тўпни Давронов қайтарди!

35. Ўнг қанотдан Мирғиёс Сулаймонов узатган тўпни Ятимов ушлаб олди

34. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Ал Ҳилол" "Шабаб Ал Аҳли" дарвозасига иккинчи голни урди. Андре Карильо тўп киритди - 2:0. 

32. ЗАРБААА! Санжар Турсунов жарима тўпини амалга оширди, Ятимов тўпни қийинчилик билан ушлаб олди!

26. ЗАРБАА! Йован Жокич жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ!

23. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида "Ал Ҳилол" "Шабаб Ал Аҳли" дарвозасига гол урди. 14-дақиқада Бафетимби Гомис ҳисобни очди 

22. УХХХ! Турсунов бурчак тўпини амалга оширди, Ятимов тўпни қайтарди! Ҳакам Раҳмонов ҳужумда қоидани бузди деб топди

22. Акром Комилов чап қанотдан олдинга ўтиб бурчак тўпи ишлаб олди

16. ЗАРБА! Ҳусейн Доган жарима майдони ташқарисидан зарба берди, Валижон Раҳимов ўз ўрнида!

10. Хавфли вазият! Чап қанотдан Гадоевнинг ҳаводан узатган тўпига Полвонов ета олмади!

8. Хавфли вазият! Чап қанотга узатилган тўпни Акром Комилов ўткир бурчакдан дарвозага йўллади, ноаниқ!

4. ЗАРБА! Алишер Жалиловнинг чап оёқ билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидиб ўтиб кетди!

3.АГМК бурчак тўпига эга бўлди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди

2.УХХХХ! "Истиқлол"дан бурчак тўпи, Раҳимов тўпни қайтаришда хато қилди, Манучехр Жалилов яхшиям дарвозага аниқ зарба бера олмади!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 00:00да бошланади.

Рейтинг: -62   

Фикрлар

+35   
19 апр 01:57:13
BERLUSKONI
Тожикларга ютқаздикми энди Футбол ўйнамай қўювурсагам бўлади...
+32   
19 апр 01:42:22
Ardus
Диёр қара ахлат карупсияга ботган супер лигангни энди тожик клубларидан хам йирик хисобда ейябди.
+27   
19 апр 00:56:38
Ardus
Лекин АГМК қойил қолмасдан хечам иложи йўқ сабаби булар энг аввал қайси тамонга гол уришни билиши керак 2 та ўйин 2 та автогол.Энди кейинги ўйинларда рақиб жамоаси гол уришдан қўрқишни ўрнига ўзимизни шоввозлардан қўрқиб ўтирамиз шекилли яна ўзимизга автогол қилишиб қўймасин деб.Бу хам бир талант аслида.
+26   
19 апр 00:49:52
Bu shunchaki o'yin
Arabdan yengilsang yengil tojikdan yengilma. Ming yil gapiradi, Chunki bu DERBIda
+25   
19 апр 00:49:26
Fc nasaf
qayirdan kelib qoldi bizga bunday qurqoooooq taktika orqaga uzatavirib zzzz qib tashlashdi kecha paxtakor bugun Agemka
+23   
19 апр 01:50:53
Fortunaa
Эхх, энди нимани баҳона қилсак экана,. Насафим кўриб қўй, бу йил ОФК ини олиб келгуси йил ОЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри қатнашиш хуқуқини қўлга киритмасанг, квоталарам энасиникига кириб кетяпти. Ўз аравангни ишқилиб ўзинг тортгинда.
+22   
19 апр 00:48:16
Jamshid Mirzayev
Bu kuningdan o'lganin yaxshi sharmandalar kelib kelib shu tojiklargayam gol urgizasanmi.
+20   
19 апр 01:46:44
Neftchi.....
Sharmanda onasini amiga sike bu gandonlardi. Boshqa hamandaga yutqizsen mayli edi bunga kerek mas edi. Darajani bildirib qoyadi bu. Nasafdi qadri biliniyapti. Tojiklar xaqli va tiniq yutdi. G'alaba bilan tabrikleman. Bu biz uchun sharmanda essiz.
+20   
19 апр 01:43:27
1,5L PepSi liga
Мана Узбекистон футболининг юзи асл башараси

Футболимизнинг савияси 00000
Аклли диёр кет агар виждонинг булса журналист булганинг яхши
+20   
19 апр 01:00:07
Shaka lukmanovich
AGMK shiori "ORQAGA OSHIR"!!!!!!!!!! . TFUUU sanlaga
+19   
19 апр 01:42:36
Shokirjon Soliyev
Ўзбек футболини шарманда қилгандан кўра грух босқичига чиқмаганинг яхши эди, Диёр Ўзбек футболини зўўр ривожлантирябсана мана келишилган ўйинлар оқибати.
+18   
19 апр 02:39:33
Доктор.Н
Ие, Косимов. Махталган келин туйда усириб куйдику!
+18   
19 апр 01:54:01
Anvar Andijon
Косимов ичкарига кириб футболчиларди итаради
+18   
19 апр 01:52:33
Farrux Mansurov
Уятда ома Тожиклар эртага роса устимиздан кулади, виждон борми халкни пулига АГМК Кун куряпти мляд Ватан учун уйна хотя бы
+17   
19 апр 01:58:19
BERLUSKONI
Шармандалар!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика