UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  0 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  2 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  0 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  1 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  3 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  5 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  29 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7

ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи қачон давом эттирилиши маълум Янгиликлар

ОЧЛ-2020 гуруҳ босқичи қачон давом эттирилиши маълум

Теглар :  ОЧЛ-2020
Қитъа миқёсидаги бир қатор мусобақалар бошқа муддатга кўчирилди.

Осиё Футбол Конфедерацияси футзал бўйича Осиё чемпионати, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда ОЧЛ баҳслари ўтказилиш саналарига ўзгартириш киритилгани ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, катталар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати 4-15 ноябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтади.

Шунингдек, Баҳрайнда ўтказиладиган U16 Осиё чемпионати эса 25 ноябрь – 12 декабрь кунларига кўчирилди.

Бундан ташқари, Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган форматда сентябрь ойида ўтказилади. Ушбу учрашувларга мезбонлик қиладиган мамлакат номи кейинроқ эълон қилиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати аввалдан белгиланганидек 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўз навбатида, клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати санасига ҳам ўзгартириш киритилмаган ва ушбу турнир БААда 2-13 декабрь ташкил этилади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати
4-15 ноябрь | Туркманистон

U16 Осиё чемпионати
25 ноябрь – 12 декабрь | Баҳрайн

Осиё чемпионлар лигаси
Сентябрь | гуруҳ ва плей-офф босқичи
2-3 ноябрь | чорак финал босқичи
24 ноябрь | ярим финал босқичи
5 декабрь | финал

У19 Осиё чемпионати
14-31 октябрь | Ўзбекистон

Клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати
2-13 декабрь | БАА


*Юқорида эълон қилинган саналар минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика