UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  10 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  4 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  26 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  16 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

ОЧЛ-2017. “Насаф” плей-офф баҳсини "Бунёдкор" стадионида ўтказиши кутилмоқда Янгиликлар

ОЧЛ-2017. “Насаф” плей-офф баҳсини "Бунёдкор" стадионида ўтказиши кутилмоқда

Теглар :  ОЧЛ-2017Насаф
Келаси йил футбол мавсуми "Насаф" учун одатдагидан эртароқ бошланиши кутилмоқда.

Бунга 13 декабрь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказиладиган ОЧЛ мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг аниқлик киритилади.

ОФКнинг бу йилги квотаси кутилганидек 1+2 кўринишда бўлса, “Насаф” жамоаси бронза медали соҳиби сифатида плей-офф ўтиш босқичидан бошлаши мумкин.
 
Яъни, “Насаф” 31 январь куни дастлабки босқич учрашувини ўз майдонида ўтказади. Аммо жамоа келаси йилги ОЧЛ баҳсларини Қарши шаҳридаги ўз майдонида эмас, балки катта эҳтимол билан Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида ўтказиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти бу борада Ўзбекистон Футбол Федерациясига расман мурожаат қилган. Сабаби, “Марказий” стадионда кенг миқиёсдаги реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

“Насаф” жамоаси учун келаси мавсум одатдагидан эртароқ бошланишини ҳисобга олган клуб раҳбарияти ва мураббийлари, январь ойида хорижий йиғин ташкил қилиш устида ҳам иш олиб боришмоқда.

“Насаф” жамоаси футболчилари 20 декабр куни Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида йиғилади ва келаси мавсум тайёргарликларини бошлайди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика