ОЧЛ-2017. "Насаф" гуруҳ босқичига чиқиш учун "Ал Фатеҳ", "Бунёдкор" эса "Ал Жайиш" билан ўйнайди

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2016, 15:50
Бир неча дақиқа олдин "Локомотив" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви якунланди.

"Темирйўлчилар" Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи туфайли ғалаба қозонишди. Энди клубларимиз Осиё Чемпионлар лигасининг навбатдаги мавсумини қуйидагича бошлашади:

"Локомотив" чемпион сифатида кейинги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этади.

"Насаф" финалда ютқазиб қўйгани сабаб плей-оффда Саудия Арабистонида "Ал Фатеҳ" билан, "Бунёдкор" эса Сардор Рашидов ўйнаётган "Ал Жайиш" билан Қатарда тўқнаш келишади. Плей-офф босқичлари бир учрашувдан иборат бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia