ОЧЛ-2017. Бикмаев ва Алан - тўпурар
26 апр 2017 12:07
Янгиликлар
"Локомотив" кеча ўз майдонида "Ал Таавон"ни қабул қилиб 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади.
Учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Марат Бикмаев 3та гол уриб хет-трикка эришди. Шу тариқа, Бикмаев бу мавсум ОЧЛдаги урган голлари сони 5тага етди. Айни дамда мусобақада икки футболчи 5та гол уришга эришган. Бири ўзбекистонлик Марат Бикмаев бўлса иккинчиси Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клубида ўйнаётган бразилиялик Алан.
Бундан ташқари Бикмаев ушбу мавсумда Осиё чемпионлар лигасида хет-трик қайд этган дастлабки футболчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар