ОЧЛ-2016. "Чонбук Моторс" - биринчи чорак финалчи (ВИДЕО)
24 май 2016 18:18
Янгиликлар
ОЧЛ-2016. "Чонбук Моторс" - биринчи чорак финалчи (ВИДЕО)
Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки жавоб учрашуви якунланди.
Жанубий Кореяда "Чонбук Моторс" клуби Австралиянинг "Мельбурн Виктори" клубини қабул қилди. Бир ҳафта аввал "яшил қитъа"да бўлиб ўтган учрашувда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди.
Бугунги учрашув мезбонлар вакили Леонардонинг бенефисига айланди. Бразилиялик футболчи иккала бўлимда рақиб дарвозасига биттадан гол урди. Бунга "Мельбурн" сафида Бериша бир марта жавоб берди - 2:1. Қизиғи дастлабки учрашувда иккала жамоа таркибида айнан мана шу икки футболчи тўп киритган эди.
Шундай қилиб "Чонбук Моторс" бу мавсумда чорак финалга чиққан дастлабки клубга айланди.
ОЧЛ-2016. Жавоб учрашуви
"Чонбук Моторс" - "Мельбурн Виктори" 2:1
Голлар: Леонардо 28, 71 - Бесарт Бериша 84
Дастлабки ўйин - 1:1
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар