UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

ОЧЛ-2016 4-тур. “Насаф” – “Ал-Жайиш” учрашуви ҳакамлари Янгиликлар

ОЧЛ-2016 4-тур. “Насаф” – “Ал-Жайиш” учрашуви ҳакамлари

Теглар :  НасафАл Жайиш
5 апрель сешанба куни “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур учрашувини ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Жайиш” клубига қарши ўтказади.

Ана шу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Учрашувни гонконглик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради, Лиу Квок Ман учрашув бош ҳаками этиб тайинланган, унга қанотларда ҳамюртлари Чой Хун Кит ва Ченг Ой Чолар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида яна бир гонконглик ҳакам Хо Вай Синг ишлайди. Ҳакамлар ишини эронлик мутахасис Иноят Маъсуд назорат қилади. Учрашувда Хуанг Сунг комиссарлик қилади, Хитой Халқ Республикасидан.

ОЧЛ, 4-тур. 05.04.2016.
“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Жайиш” (Қатар) 
“Марказий” стадион. Соат 18:45да
Бош ҳакам:
Лиу Квок Ман (Гонконг)
Рефери ассистенти 1: Чой Хун Кит (Гонконг)
Рефери асистенти 2: Ченг Ой Чо (Гонконг)
Тўртинчи ҳакам: Хо Вай Синг (Гонконг)
Учрашув назоратчиси: Иноят Масъуд (Эрон)
Учрашув комиссари: Хуанг Сунг (Хитой)

Бош ҳакам ҳақида қисқача маълумот: Лиу Квок Ман 1978 йил 1 июлда таваллуд топган. Бу йил у 38 ёшга тўлади. 2008 йилдан буён ФИФА рефериси ҳисобланади. 2012 йилдан ОЧЛ ўйинларини бошқариб келади.  Шу пайтгача Осиё чемпионлар лигасининг 4 мавсумида ишлаган ва 7та ўйинни бошқарган, у бошқарган ўйинларда 27та сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатган.

Ушбу ҳакам юртимиз клубларидан ОЧЛда  фақат  “Бунёдкор” клуби  иштирокидаги ўйинларда ҳакамлик қилган. Жумладан, 2012 йилги ОЧЛ мусобақасининг нимчорак финали доирасидаги “Сеонгнам Ильва Чунма” – “Бунёдкор” (0:1) баҳсида тўртинчи ҳакам, 2 май 2012 йилда  “Аделайде Юнайтед” – “Бунёдкор” (0:0) ҳамда 22 апрел 2015 йили бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Ал-Наср” (0:1) учрашувларида эса бош ҳакам сифатида ишлаган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика