ОЧЛ-2015. "Бунёдкор" плей-оффни Тошкентда "Ал Жазира"га қарши ўтказади

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2014, 20:38
Бугун ОФК кейинги мавсум учун ОЧЛ квоталарини маълум қилди.
Унга кўра Ўзбекистонга 3+1 кўринишида квоталар тақдим этилди.

Кўпчиликни саралаш босқичида қатнашадиган "Бунёдкор"нинг рақиби қизиқтиряпти.

"Бунёдкор" битта ўйинлик саралаш учрашувини 17 февраль куни Тошкентда БААнинг "Ал-Жазира" клубига қарши ўтказади.

Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумот учун, "Ал Жазира" сафида Мирко Вучинич ва Жусилей каби машҳур футболчилар тўп тепишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia