UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  2 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   259 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

"Оч бўрилар" овга чиқмоқда Янгиликлар

"Оч бўрилар" овга чиқмоқда

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Ғолиб ярим финалга чиқади ва Олимпиада йўлланмаси сари навбатдаги қадамни ташлайди. Мағлуб уйга қайтади.

Узбекистан (до23)

Молодежный чемпионат. (до 23). Плей-офф . Quarter Finals-тур

26/04/2024, 19:00

0
:
2
Тугади

Саудовская Аравия

45'
90'

2 йил олдин саудияликлар бизни финалда мағлуб этишганди. Бу сафар имкон бермай ютиш навбати бизники. Тошкентда ўтган ўша финалда бугунги рақибларимизнинг у пайтдаги авлоди биздан кучли эди. Буни тан олиш керак. Шунга қарамай, 2:0 ҳисобида олдинда бораётган, ўйин бўйича кучли бўлиб турган, камига 2 ёш катта бўлган саудияликлар қай тариқа вақт чўзишгани кўпчиликнинг хотирасида кечагидек турган бўлса керак.

Ҳозирги олимпия терма жамоамиз футболчилари Саудия Арабистонига қарши қандай "настрой" қилишларини яхши биламан. Уларга қўшимча мотивация шарт эмас бу ўйинда. Рақиб Саудия эканлигининг ўзи асосий мотивация йигитларга.

Тимур Кападзе иккита деярли тенг таркиб йиға олди ва ҳар бир баҳсда ротацияга қўл уриб келмоқда. Бугун ҳам олдинги бирор баҳсда тушмаган 11талик тушса ажабланмайман. Менда олимпия терма жамоамизнинг Олимпиадага чиқишига бу қадар катта ишонч олдин бўлмаган. Бу жамоа Париж йўлланмасини қўлга киритишига тўла ишоняпман.

Бу йигитлар майдонда оч бўри каби ҳаракатланишмоқда. Кувайтлик ҳамкасбим билан суҳбатлашганимда бизнинг жамоа ўйинчилари ҳақида қони қайноқ футболчилар экан деди. Айнан шундай.


Бугун шунингдек Ўзбекистон футзал терма жамоасини ҳам жуда катта тўқнашув кутиб турибди. Хосе Венансио Лопес шогирдлари Осиё гранди Эронга қарши ярим финал баҳсида паркетга чиқишади. Мураббийимиз биз Таиландга чемпион бўлиш учун келдик деганди. Форсларда ҳам биз каби авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Уларга қарши Жаҳон чемпионати доирасидаги охирги ўйинимиз ҳамма ёдида бўлса керак. Мундиаллар тарихидаги энг зўр ўйинлардан бири ўтказиб берилганди ўшанда ва Эрон 9:8 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Футзалчиларимиз доим курашувчанлиги билан ажралиб туришган ва бугун ҳам кучли рақибга қарши ғалаба учун курашиш йўлида уларга куч-қувват тилаймиз.

Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз ва Ўзбекистон футзал терма жамоасига омад ва зафар ёр бўлсин! Ўзим эса Доҳада олимпиячиларимиз ўйинида бўламан. Олға, Ўзбекистон!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика