

Германия чемпионатининг “Герта” (1:2)га қарши баҳсда габонлик ҳужумчи жорий мавсумда сафарда 12-учрашувда рақиб дарвозабонини ранжитди.
Шу тариқа Обамеянг дортмундликлар таркибида 2009/10 йилги мавсумда сафар учрашувларида худди шунча гол урган Лукас Барриос ўрнатган рекордни такрорлади.
Жорий мавсум якунига қадар “Боруссия” чемпионатда яна тўртта сафар учрашувини ўтказади. Африкалик ҳужумчи эса яна гол уриб, бу борада мутлақ рекордчига айланиши мумкин.



